Телефонлар:
(0372) 353-14-44
(0372) 353-10-57
» » Пахтакор туманида Ёшлар масалалари бўйича “МАТБУОТ АНЖУМАНИ” ташкил этилди

Пахтакор туманида Ёшлар масалалари бўйича “МАТБУОТ АНЖУМАНИ” ташкил этилди

29 май 2021 йил
40
0

 Пахтакор туманида Ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича “МАТБУОТ АНЖУМАНИ” ташкил этилди. Бунда Оммавий ахборот вакиллари, қўшни туманлар ҳокимликлари ахборот хизмати раҳбарлари, туман газетаси ҳамда блогерлар қатнашиб саволларига муносиб жавоблар олишди. 

Ўзбекистон Республикаси Администрациясининг 2021 йил 17 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2021 йил 13 апрел куни “Ёшлар бандлигини таъминлаш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижроси ҳақида”ги 02-РА1-6253-сонли топшириқ хати ҳамда вилоят ҳокимининг 2021 йил 01-744-сонли йиғилиш баённомасида берилган топшириқлар ижроси тўғрисида Пахтакор туманида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Бугинги кунда, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлаш ҳажмларини кўпайтириш билан бирга ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигини ошириш ва даромад манбаи билан таъминлаш бўйича ишларни кучайтириш мақсадида 503 нафар ёшларга
251,5 гектар
жумладан: “Ёшлар дафтари”га киритилган 192 нафар ёшларга 96 гектар ер майдонлари ажратиб берилди.

Шунингдек ерларнинг хусусиятидан хамда махсулотларнинг экспортбоплигидан келиб чиққан холда 192 нафар ёшларга мош ва қизил ловия уруғлари учун ёшлар жамғармаси маблағлари хисобидан 47 миллионлик субсидия маблағлари ажратилди.

Мехнат фаолиятини бошлаш истагидаги 5 нафар ёшларга 6 млн.сўмга субсидия тариқасида пайвандлаш ускунаси ажратилди.

Тижорат банклари томонидан йил бошидан шу кунга қадар 88 нафар ёшларга 2721,9 миллион Жумладан: “Ёшлар дафтари”даги 25 нафар ёшларга 579,8 миллион имтиёзли кредит маблағлари ажратилиб тадбиркорлик фаолиятига кўмаклашилди.

Савдо-саноат палатаси ҳудудий бўлими томонидан маҳаллий ўқув марказлари ташкил этилиб 40 нафар ёшларга тадбиркорлик кўникмаларини ўзлаштирганлиги тўғрисида сертификатлар берилиб, кредит хужжатлари банкларга тақдим этилди.

Бугунги кунга қадар Пахтакор ҚФЙдаги Касб хунар мактабида 93 нафар, Жумаладан: “Ёшлар дафтари” га киритилган 55 нафар уюшмаган ёшлар касб-ҳунарга ўқитилмоқда.

Шу кунга қадар Давлат солиқ инспекцияси томонидан 32 нафар ёшлар “Ёшлар:1+1” дастури доирасида тадбиркорлик субъектларига бириктирилиб, бандлиги таъминланди.

Туманда ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Туман худудида ташкил этилган “IТ-сenter” да 50 нафар ёшлар IТ соҳаси бўйича таҳсил олмоқда.

Туман халқ таълими бўлими тасарруфидаги “Баркамол авлод” болалар мактабида хозирги кунда бешта йўналиш бўйича жами 22 та тўгараклар ташкил этилиб уларга 7 ёшдан 18 ёшгача бўлган 560 нафар ўқувчи шундан 184 нафари ўғил болалар 376 нафари қиз болалар жалб этилиб уларга
20 нафар педагог ходимлар таълим тарбия бериб келмоқда.

Ушбу тўгараклардан 10 таси чекка худудлардаги мактабларда ҳам ўқувчилар қамровини ошириш мақсадида тумандаги
1,2,4,8,9,12,18-умумтаълим мактабларида тармоқ тўгараклар сифатида ташкил этилган бўлиб ушбу тўгаракларга 230 нафар ўқувчи ёшлар жалб қилинган.

Жорий йилнинг май ойида тумандаги умумтаълим мактаблари билан хамкорликда мактаблар қошида яна қўшимча 5 та тармоқ тўгараклар очиш режалаштирилган. Ўқувчи ёшларни қизиқишларини инобатга олган холда чекка ҳудудлардаги мактабларда “Ментал арифметика”, “Робототехника”, “Компютер саводхонлиги”, “Ёш пазанда”, “Ёғоч ўймакорлиги” ҳамда “Ёш сайёх” тўгаракларини очиш режалаштирилган. Ушбу тўгаракларга
200 нафардан зиёд ўқувчиларни жалб қилиниши режалаштирилган.

Аҳоли ва ёшларга спорт билан мунтазам шуғулланишлари учун ҳар куни соат 17-00 дан 23-00 га қадар мавжуд спорт иншоотларидан унумли фойдаланиш йўлга қўйилган ва жисмоний тарбия ва спорт бўлими томонидан малакали тренерлар жалб қилинган.

 

  

 

 Туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Рамзиддин Қурбонов

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар