Телефонлар:
(0372) 353-14-44
(0372) 353-10-57
» » Пахтакор туманида ГАЛА КОНСЕРТ ташкил этилди

Пахтакор туманида ГАЛА КОНСЕРТ ташкил этилди

31 май 2021 йил
108
0

 Жиззах вилоятининг шаҳар, туманларидаги  маҳаллалар, қишлоқ ва овулларда маданий-маърифий тадбирлар, ижодий учрашув ва концерт дастурларини ташкил этилмоқда
 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари томонидан 2021 йил 7 майдаги “Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги маҳаллалар, қишлоқ ва овулларда маданий-маърифий тадбирлар, ижодий учрашув ҳамда концерт дастурларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 12-сон баёни ижросини таъминлаш мақсадида Жиззах вилоятининг Жиззах шаҳар ва туманларидаги маҳаллалар, қишлоқ ва овулларида маданий-маърифий тадбирлар, ижодий учрашув ҳамда концерт дастурларини “маҳаллабай” ташкил этиш режалаштирилган.

Ўзбекистон Республикаси маънавият ва маърифат маркази, маърифат тарғиботчилар жамияти томонидан ташкил этилган маънавий маърифий тадбир мехмони

  1. Ойниса Мусурмонова Педагогика фанлари доктори, профессор Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузуридаги маҳалла ва оила илмий тадқиқот институти директорининг биринчи ўринбосари. Республика Маърифат тарғиботчилари жамияти азоси.
  2. А.Қодирий номидаги ЖДПИ профессори филология фанлари доктори Усмонжон Қосимов.
  3. Амирқул Карим, халқаро Олтин мерос фонди раиси, шоир, публицист ва таржимон, халқаро Турон бирлиги мукофоти лауреати.
  4. Ўзбекистон Республикаси сатира театри актёри кулгу устаси Зохид Шомуродов.
  5. Ўзбекистон Давлат филармонияси хонандаси Майсара Давурова.
  6. Мақом ансамбли хонандаси Нилуфар
  7. Ўзбекистон Республикаси сатира театри актёри Дилафрўз Мамешова.

 Ушбу режа асосида тадбирлар жорий йилнинг 31 май – 4 июнь кунлари Жиззах вилоятининг 13 та шаҳар ва туманларида, жумладан, Арнасой, Ғаллаорол, Бахмал, Дўстлик, Ш.Рашидов, Зомин, Зарбдор, Зафаробод, Мирзачўл, Фориш, Янгиобод, Пахтакор туманлари ҳамда Жиззах шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган.

Жумладан, 10 та маҳалла ва қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудида ва
11 та туман марказий ўйингоҳида, 2 та маданият марказида ва 2 та маданият ва истироҳат боғида ўтказилиши режалаштирилган.

Ушбу режа асосида тадбирлар жорий йилнинг 31 май куни Жиззах вилоятининг 3 та ҳудудларидаги 3 та туманлари (Ш.Рашидов, Пахтакор, Зафаробод)даги 9 та маҳалла фуқаролар йиғинлари (Ш.Рашидов туманининг “Янгиобод”, “Янгиҳаёт”, “Учтепа” МФЙлари ҳудудидаги марказий ўйингоҳда, Пахтакор туманининг “Тошкент”, “Дўстлик”, “Дилором” МФЙ ҳудудидаги “Мўжиза” болалар истироҳат боғида, Зафаробод туманининг “Бўстон”, “Самарқанд”, “Узун” МФЙ ҳудудидаги марказий маданият маркази ҳовлиси)да ўтказилди.

 

Тадбирларда жами 9 800 нафар аҳоли вакилларининг иштироки таъминланди. Шундан, 3 200 нафар аҳоли, 6 500 нафар ёшлар, 100 нафар ҳарбийлар иштирок этди.

Мазкур тадбирларда Ўзбекистон халқ артистлари, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлари, “Ниҳол” мукофоти совриндорлари, театр актёрлари, анъанавий ва эстрада хонандалари, сўз усталари, шоир ва ёзувчилар, маърифат тарғиботчилар жамияти аъзоларидан иборат жами 28 нафар, (шундан 22 нафари Тошкент шаҳридан, 6 нафари ҳудудлардан) тарғиботчилар гуруҳи аъзолари иштирок этишди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар