Телефонлар:
(0372) 353-14-44
(0372) 353-10-57
» » “Олтинкўл” МФЙда туманда истиқомат қилувчи (фаолият юритувчи) жисмоний ва юридик шахсларнинг сайёр қабулида кўтарилган мурожаатларнинг кўриб чиқилишига бағишланган йиғилиш

“Олтинкўл” МФЙда туманда истиқомат қилувчи (фаолият юритувчи) жисмоний ва юридик шахсларнинг сайёр қабулида кўтарилган мурожаатларнинг кўриб чиқилишига бағишланган йиғилиш

30 май 2021 йил
14
0

 Туман ҳокимлиги, давлат бошқаруви, хўжалик ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, ташкилот, корхона ва идоралар раҳбарлари иштирокида               “Олтинкўл” МФЙда туманда истиқомат қилувчи (фаолият юритувчи) жисмоний ва юридик шахсларнинг сайёр қабулида кўтарилган мурожаатларнинг кўриб чиқилишига бағишланган йиғилиш

Б А Ё Н И № 20

 

   29.05.2021 йил                                                                            Пахтакор тумани  

 

Йиғилиш раиси:

 

Қатнашди:

Ш.Бабаев  - туман ҳокими

 

А.Худойбердиев - туман Халқ қабулхонаси мудири

 

Таклиф этилганлар:

Туман ИИБ бошлиғи, туман ҳокимининг ўринбосарлари, тегишли ташкилот, муассаса ва идора  раҳбарлари, 74 нафар фуқаролар

 

                                                                                       

КУН ТАРТИБИ:

 

Туманда ўтказилган оммавий қабулда кўрилган мурожаатларнинг сифатли ўрганиб чиқилишини ташкил этиш ҳамда ҳудудларнинг ижтимоий иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир ишларни жадаллаштириш ҳақида

(Ш.Бабаев, А.Худойбердиев, Э.Ахмедов, Ш.Шодмонов, А.Саломов, Қўлдошев)

 

Йиғилишда, туман ҳокими Ш.Бабаев сўзга чиқиб, ҳудудда аҳоли турмуш тарзини яхшилаш, канализация, ичимлик суви, электр энергия, табиий газ таъминоти, газ балонлардан фойдаланиш тартиби, ички йўлларни таъмирлаш,  уй-жой коммунал хизмати, ҳудудни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, аҳоли томорқа майдонларидан унумли фойдаланишни ташкил этиш, уйма-уй юриш орқали “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларни муаммоларни ўрганиш уларни бандлиги таъминлаш, ҳуқуқбузарлик, жиноятчиликни олдини олиш, мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича иштирокчиларнинг умумий саволларига жавоб ва тушунтиришлар бериб ўтди.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари, билдирилган фикр ва мулоҳазаларни инобатга олиб, сайёр йиғилиш қарор қилади:

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 январ кунги селектор тарзда ўтказилган йиғилишда ҳудудларда “Маҳаллабай” ишларни ташкил этган ҳолда, маҳаллалардаги ҳолатни ўрганиш, “ўсиш нуқталари”ни аниқлаб, уларни ривожлантириш юзасидан берган топшириқлари ижро учун қабул қилинсин.
  2. Туман ҳокимининг ўринбосарлари, мурожаатлар билан ишлаш аҳоли вакиллари, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқаролар томонидан келиб тушган муаммоларни ўз вақтида ўрганиб ижобий ҳал этиш асосий вазифа этиб белгилаб ижросини таъминласин.
  3. 3. Олтинкўл МФЙ, 1-массив 8 кўча 5 уйда яшовчи Зайниева Шохидани эхтиётсизлик туфайли уйини жихозлари ёниб кетганлиги сабабли, кўрпа, тўшак, гилам ва уйни жиҳозлашда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати туман ҳокими ўринбосари А.Саломов, тегишли соҳа мутахассислари томонидан назоратга олиниб, мурожаатни ўрганиб чиқиб, 1 ҳафта муддатда ҳал этиш чораларини белгилансин.
  4. 4. Олтинкўл МФЙ, 1-массив Ойдин-йўл кўчаси 30 уйда яшовчи Назарова Музаффарни келини Ахмедова Сарвинозни ишга жойлаштириш юзасидаги мурожаати аҳоли бандликка кўмаклашиш маркази бошлиғи З.Тангиров, тегишли соҳа мутахассислари томонидан назоратга олиниб, мурожаатни ўрганиб чиқиб, ҳал этиш чораларини белгилансин.
  5. ОлтинкўлМФЙ, 1-массив Ибрат кўчаси 19 уйда яшовчи Фозилова Муштарийнинг 14 ёшгача болалар парвариши бўйича нафақа тайинлаш тўғрисидаги мурожаати туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ш.Шодмонов, бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси бошлиғи Х.Тугаев ва тегишли соха мутахассислари томонидан назоратга олиниб, мурожаатни ўрганиб чиқиб, белгиланган тартибда ҳал этиш чораларини кўрсин.
  6. 6. Олтинкўл МФЙ, 1-массив 11 кўча 36 уйда яшовчи Нурманова Жамилани ишга жойлаштириш юзасидаги мурожаати аҳоли бандликка кўмаклашиш маркази бошлиғи З.Тангиров, тегишли соҳа мутахассислари томонидан назоратга олиниб, мурожаатни ўрганиб чиқиб, ҳал этиш чораларини белгилансин.
  7. Олтинкўл МФЙ, 1-массив Нурафшон кўчаси, 5 уйда яшовчи Соатова Дилнозанинг уй шароитида тикувчилик билан шуғилланиш мақсадида беғараз 1 дона тикув машинкаси ажратиш юзасидаги мурожаати туман ҳокимининг ўрибосари А.Саломов, тегишли соҳа мутахассислари томонидан назоратга олиниб, мурожаатни ўрганиб чиқиб, ҳал этиш чораларини белгилансин.
  8. Олтинкўл МФЙ, 1-массив 11 кўча, 15 уйда яшовчи Настаинова Башоратни уйида паррандачилик билан шуғилланиш мақсадида беғараз парранда ажратиш юзасидаги мурожаати жойида ижобий ҳал этилди.
  9. Йиғилиш баёнининг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосарлари Ш.Шодмонов, Ҳ.Хасанов, А.Саломов ва Ф.Қўлдошевлар зиммаларига юклансин.

     

     

     

     

     

     

     

     

     

      

   1-сектор котиби:                                                           А.Сангиров

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар