Сессия кун тартибида қуйидаги масалалр кўриб чиқилди.
- Пахтакор туман Халқ қабулхонасининг, Пахтакор туман маҳаллаларида тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича келиб тушаётган мурожаатларни таҳлил қилган ҳолда, ҳоким ёрдамчилари фаолиятининг натижадорлигини ўрганиш тўғрисидаги ахбороти;
- “Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини” “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид давлат дастури” га доир туман дастури лойиҳасини муҳокама қилиш тўғрисида;
- Халқ депутатлари Пахтакор туман Кенгаши депутатлари А.М.Жуманов, Ш.Ҳ.Бабаев, С.Т.Саттароваларнинг ваколатларини муддатидан олдин тугатиш ҳамда Халқ депутатлари Пахтакор туман Кенгашининг бўшаб қолган ўринларига депутатлар сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида;
- Туман экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими бошлиғининг 2021 йил давомида туманида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида амалга оширилган ишлари тўғрисида;
- Туманда “Темир дафтар” рўйхатига киритилган, оилавий аҳволи оғир бўлган фуқароларга “Саҳоват ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан бир марталик моддий ёрдам ажратиш тўғрисида;
скачать dle 12.0