Жорий йилнинг 6 май куни Пахтакор тумани Молия бўлими мажлислар залида маҳаллабай ишлаш орқали ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда ижтимоий-иқтисодий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламини камбағалликдан чиқариш масалалари бўйича вилоят ҳокимилиги, вилоят Савдо саноат палатаси, тумандаги 4 та сектор раҳбарлари ҳамда тегишли мутасаддилар иштирокида сайёр қабул бўлиб ўтди.
Қабулда 17 нафар Пахтакорлик тадбиркорлар ва тадбиркорлик қилиш истагидаги фуқаролар томонидан кредит, ер, солиқ ва бошқа масалалар бўйича мурожаатлар билдирилди.
Қилинган мурожаатлар ижобий ечими бўйича жойида тегишли ташкилотлар билан келишиб олиниб, ижроси тўлиқ назоратга олинди.