Маълумки, хабар берганимиздек, фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайлови ўтказилиши ва номзодларнинг дастурлари борасида ОАВда кенг жамаотчиликка ҳавола қилинган эди.
Бугун 16-май куни Пахтакор туманидаги Боғишамол маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови ўтказилди.
Шунингдек, 3-сектор ҳудудидаги Боғишамол маҳалласида бўлиб ўтган сайловда кўрсатилган уч нафар номзодлардан Нишонов Қурбонбой Махмудович 53.7 % билан Боғишамол маҳалла фуқаролари йиғини раиси этиб сайланди
Туманда фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ўтказиш давом этмоқда.
Пахтакор туман ҳокимлиги Ахборот хизмати