Ушбу йўналишдаги ишларни тизимли ташкил этиш ҳамда хизматлар соҳасида ҳоким ёрдамчилари билим ва малакасини ошириш мақсадида Пахтакор тумани ҳокимлиги мажлислар залида ўқув семинари ташкил этилди.
Тадбир вилоят иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бошқармаси ходимлари ва бошқа ҳамкор ташкилотлар томонидан ўтказилди.
Семинарда таъкидлангинидек, айни пайтда Пахтакор туманида 127 та бўш турган бинолар мавжуд. Улардан самарали фойдаланишда ҳудудлардаги ҳоким ёрдамчиларининг хизматлари алоҳида ўрин тутади. Бундай объектларда янги лойиҳаларни ишга тушириш, аҳоли бандлигини таъминлаш долзарб масалалардан ҳисобланади.
Шунингдек, тадбирда ерларни ва кўчмас мулк объектларини аукционга чиқариш бўйича тавсиялар ҳам берилди.
Семинарда ҳоким ёрдамчилари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.
Пахтакор тумани ҳокимлигининг Ахборот хизмати.