Туман ҳокимлигининг фаоллар залида Халқ депутатлари Пахтакор туман Кенгашининг навбатдаги ўттиз туққизинчи сессияси ўтказилди.
Кун тартибида қуйидаги масалалар кўриб чиқилди.
- Маҳаллаларида тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича келиб тушаётган мурожаатларни таҳлил қилган ҳолда, ҳоким ёрдамчилари фаолиятининг натижадорлигини ўрганиш тўғрисида;
- Оилавий ажралишларнинг олдини олиш борасида туманда амалга оширилаётган ишлар ҳолати тўғрисида;
- Пахтакор туманидаги ҳалқ таълими бўлимига қарашли умум таълим мактабларнинг ўрганиш натижалари тўғрисида;
- Туман маҳаллий бюджети харажатларига ўзгартириш киритиш тўғрисида;
- Туманда “Темир дафтар” рўйхатига киритилган, оилавий аҳволи оғир бўлган фуқароларга “Саҳоват ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан бир марталик моддий ёрдам ажратиш тўғрисида;
- Туманда янги иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури ижросининг бажарилиши тўғрисида;
- Туманда ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимини комплекс ривожлантириш бўйича амалга оширилиётган ишлар тўғрисида;
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 февралдаги “Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6166-сонли Фармони ижроси тўғрисида;
- Пахтакор тумани маҳалла фуқаролар йиғинларидаги мaвжуд қoнунга зид нoмлaрни қайта номлаш, бир-бирини такрорловчи кўча номларини ўзгартириш ҳамда номсиз кўчаларга янги ном бериш тўғрисида;
Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги ўттиз туққизинчи сессиясида кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди ва сессия ўз ишини якунлади.