Пахтакор тумани 1-сектор ҳудудидаги “Чаманзор” маҳалласи Бобур кўчаси ва бошқа ички йўлларини таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Пахтакор туман автомобил йўллардан фойдаланиш давлат унитар корхонаси жамоаси ҳамда туман Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари кучи билан қишлоқнинг 3 километр ички йўллари кенгайтирилиб, қум-шағал тўкилиб текисланмоқда.