2022-2023 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик юзасидан туман газ таъминоти бўлими бошлиғининг туманда амалга оширилаётган ишлари бўйича ҳисоботи тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 сентябрдаги “Табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш” лойиҳасини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4840-сонли Қарорининг ижроси юзасидан Пахтакор туманида 2022 йил 9734 та табиий газ билан газлаштирилган ахоли хонадонлари мавжуд бўлиб, ушбу хонадонларга ОСТЕН электрон газ ҳисоблаш ускунаси тўлиқ 9734 донаси (100%) ўрнатилди.
Истеъмолчиларга табиий газ етказиб берилишида 2022-2023 йилларда 4499 та аҳоли хонадонларини 3-босқичли тизимдан 2-босқичли тизимга ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, бугунги кунда 1352 та хонадон 2 босқичли тизимга ўтказилди.
Пахтакор туманидаги ахоли хонадонларига “Пахтакор” ва “Самарқанд” ГРСлари хизмат кўрсатиб келмокда. Туман худудидаги 216.9 км узунликдаги газ тармоқлари ва 174 дона газ тақсимлаш пунктлари фойдаланилмоқда.
Пахтакор туман газ хўжалигини 2022-2023 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик чора-тадбирига кўра қуйидаги ишлар амалга оширилди. Жумладан:
Пахтакор туманида Суюлтирилган газга мослаштирилган 9 та МФЙ мавжуд бўлиб улардаги истеъмолчилар сони 7812 тани ташкил этади.
Ушбу истеъмолчиларага 2022 йил 10 ой давомида 1011.2 кг суюлтирилган ажратилган бўлиб амалда 1 ноябр холатига истеъмолчиларга 1044.5 кг (103%) етказиб берилган. Ушбу худудларга туман Хокимлиги ва тумангаз бўлими билан биргаликда ишлаб чиқилган режа график асосида МФЙ лар кесимида тарқатилиб келинмоқда.
“Пахтакортумангаз” газ таъминоти
бўлим бошлиғи: Ш.А.Акрамов