2022 йил 3-декабр БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 25 ноябр "Хотин-қизларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш Халкаро куни” муносабати билан 25-ноябрдан 10-декабргача “ЗЎРАВОНЛИКСИЗ ОИЛА-ФАРОВОН ҲАЁТ САРИ”шиори остида 16 кунлик акциясини ўтказишда Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш Республика маркази Жиззах вилоят худудий бўлим психологи Д.Тўйчиева ҳамда Пахтакор тумани Дилором, Ғалаба, Тошкент, Дўстлик, Чаманзор МФЙ маҳалла фаоллари билан ҳамкорликда "Ижтимоий ҳимояга муҳтож аёлларга" психологик тренинг ва машғулотлар ўтказилди. Зўравонликдан жабрланган, суицидга мойиллиги бор хотин-қизлар ўртасида ўз жонига қасд ва суиқасдни олдини олиш мақсадида “Ўзбек аёли” мавзусида тажрибага эга бўлган онахонлар билан учрашув бўлиб ўтди.
Нотинч оилаларда фаровон турмуш тарзини яхшилаш мақсадида, ажрим ёқасига келиб қолган, келин ва қайноналар ўртасидаги муросасизликларга барҳам бериш мақсадида “Оила Муқаддас" “Келинлик санъати–Қайноналик маҳорати”мавзусида суҳбат ўтказилди. Психолог томонидан "КЕЧИРИМЛИЛИК" медитацияси ўтказилди.