✅ Жиззах вилояти Пахтакор туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи, 4-сектор раҳбари У.Сафаров аҳолининг турли қатламлари билан тўғридан-тўғри мулоқатни кенгайтириш, мавжуд долзарб муаммоларни аниқлаш, уларни бевосита жойида бартараф этиш юзасидан Пахтакор тумани Дўстлик маҳалласида сайёр қабул ўтказди.
✅ Дўстлик МФЙ Саноатчилар кўчасида ташкил этилган тадбирда МФЙ ҳоким ёрдамчиси, ёшалар етакчиси ва хотин-қизлар фаоли, давлат ташкилоти раҳбарлари, маҳалла фаоллари иштирок этишди.
✅Сайёр қабул давомида маҳалладаги йўлларни тузатиш, электр энергияси, газ ва ичимлик суви таъминотини яхшилаш борасида мурожаатлар йўлланди.
✅Барча мурожаатлар қатъий назоратга олиниб, аксарияти жойида ўз ечимини топди.