Бош прокуратура бошқарма бошлиғи Л.Жалов бошчилигида Пахтакор туманидаги ижтимоий соҳа объектлари кўздан кечирилиб, қиш мавсумини беталофат ўтказиш бўйича олиб борилаётган ишлар аҳволи ўрганилди.
Хусусан, туман "Ecobozori", 2-сонли умумтаълим мактаби ва тиббиёт бирлашмасининг табиий газ, электр энергияси билан таъминланганлик, иситиш тизимининг ҳолати ўрганилди.
Шунингдек, арзонлаштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркасида аҳолига етказиб берилаётган маҳсулотлар сифати, нарх-навоси ва савдо шохобчаларидаги яратилган шароитлар ўрганилиб, тегишли кўрсатмалар берилди.