Ушбу платформа орқали уйдан чиқмаган ҳолда қуёш панеллари ва қуёш сув иситиш қурилмаларини имтиёзли нархларда харид қилиш мумкин.
Шунингдек, жорий йилнинг 1 апрелидан аҳолига қуёш панеллари орқали ишлаб чиқарилган электр энергиясининг ҳар бир киловатт•соатига 1000 сўмдан субсидия берилади. Аҳоли томонидан сотилган электр энергияси учун маблағлар ҳар ой “Солиқ” мобил иловаси орқали фуқароларнинг банк пластик карталарига ўтказилади.
Мамлакатимиз аҳолиси ана шундай имкониятлардан фойдаланиш мақсадида ўз хонадонларига қуёш панелларини ўрната бошлади. Хусусан, айни кунларда Боғишамол маҳалласидаги Нишонов Қурбон ака 3 кловаатли қуёш панели ўрнатиб фойдаланмоқдаман. Панел бир кунда 3 кловаат электр энергияси ишлаб чиқарса шундан 1.5 (бир ярим) кловаат сарфланяпти фойдаланилмаган электр энергиясини давлатга сотишни режалаштирганман дейди-у.