Ассалому алайкум, ҳурматли ота-оналар ва меҳмонлар!
Қадрли болажонлар!
1 июнь – “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” бутун дунё болалари учун ҳар йили энг беғубор ва қувончли байрам сифатида кенг нишонланади. Фурсатдан фойдаланиб, барчангизни ушбу байрам билан чин қалбимдан табриклайман!
Болалик-ҳаёт уммонининг мусаффо сарчашмаси. Боиси, у ҳар бир мурғак қалб учун ташвишлардан йироқ, эзгуликка тўла лаҳзалардир.
Ҳаётимиз давомчилари, келажагимиз эгалари бўлган, Сиз азиз болажонларни асраб-авайлаш, ҳар томонлама баркамол қилиб вояга етказиш ҳар бир давлат, ҳар бир оила, ҳар бир ота-онанинг муқаддас бурчидир.
Бизнинг жаннатмакон юртимизнинг чин маънодаги келажаги бўлган фарзандларимиз ана шундай меҳр-муҳаббат ва улкан ғамхўрликлар оғушида вояга етишлари учун давлатимиз ва ҳукуматимиз томонидан барча шарт-шароитлар муҳайё этилган.
Азиз болажонлар!
Ҳурматли Президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг фарзандларимиз келажаги, таълим - тарбияси учун яратиб бераётган шарт - шароитлари, айниқса, мактабгача ва мактаб таълим соҳасидаги ислоҳотлари юксак эътиборнинг наъмунасидир!
Бугун биз тарбиялаётган фарзандлар эртага юрт фаровонлиги, Ватан равнақи ҳамда мамлакатимиз тараққиёти учун садоқат билан хизмат қилишлари шубҳасиз!
Жумладан, тумандаги мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланаётган 5720 нафар болажонларга яратиб берилган шарт-шароитлар натижасида, мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланаётган тарбияланувчилар ўртасида ўтказилган “Шахмат“ мусобакасида ўғил болалар ўртасида 5-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиси Ўсаров Беҳруз, кизлар ўртасида 2-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиси Эсонова Шахрузалар 1-ўринни эгалладилар. Шунингдек, “Йил тарбиячиси” кўрик танловининг Республика боскичида 16-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси Азимова Сурайё Қаюмовна 2-ўрин совриндори бўлди.
Азиз ўғил-қизларим!
Ушбу қувончли байрамда йиғилган фарзандларни кўриб кўнглингиз яйрайди, булар бўлғуси аскарларимиз, Ватанимиз посбонлари, бўлғуси шифокорлар ва ўқитувчилар, жаҳон чемпионларидир!
Истайманки, бизнинг фарзандларимиз жаннатмакон Она диёримизда тинч - осойишта ва бахтиёр яшаб, келажакда маънан бой, жисмонан соғлом ва ахлоқан пок бўлиб вояга етадилар!
Азиз ўғил-қизларим!
Сизларни олдинда янги имкониятлар, зафарлар билан бирга, синовлар, юксак довонлар, мураккаб ва шарафли йўллар кутмоқда. Сизлар ҳар қандай вазиятда ҳам азиз Ватанимизнинг фидойи ва жасур, билимдон ва бахтли фарзандлари бўлиб қолишингизни истардим. Мана шундай инсоний фазилатлар, бир умр комилликка интилиб яшаш туйғуси сизларни асло тарк этмасин.
Шу фурсатдан фойдаланиб мен оилаларимиз қувончи, миллатимиз давомчилари, буюк келажагимиз ворислари саналган азиз фарзандларимизни чин қалбимдан самимий муборакбод этаман!
Илоҳим, юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин!
Эътиборингиз учун рахмат, соғ бўлинглар!