Жамоатчилик кенгашлари фаолиятини такомиллаштириш ва салоҳиятини ошириш” мавзусида зоом орқали давра cуҳбати бўлиб ўтди.
Мақсад Ҳудудларда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашлари фаолиятини баҳолаш натижалари ҳамда уларнинг салоҳиятини ошириш бўйича ишлаб чиқилган иш режасининг муҳокамаси
Кириш сўзини USAIDнинг “Маҳаллий давлат ҳокимиятини ривожлантириш” лойиҳаси раҳбари ўринбосари Орзимурод Ғайбуллаев очиб берди.
Ўз тажрибаси билан Пахтакор тумани ҳокимлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашининг олиб борилаётган иш тажрибаси билан Инновацион ривожланиш бўйича Пахтакор тумани ҳокими ўринбосари, туман ҳокимлиги Жамоатчилик кенгаши раиси Озодахон Отажонова ўртоклашди. Шундан сўнг Олим Акилов, профессор, LGA лойиҳаси консультанти пилот ҳудудлар ҳисобланган Пахтакор, Зафаробод ва Ш.Рашидов туманларида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашлари фаолиятини баҳолаш натижаларига тўхталиб ўтдилар.