Пахтакор тумани Буюк ипак йўли махалласида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 январдаги “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-92-сонли, Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 июндаги “Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 312-сонли қарорлари ижросини таъминлаш, туман ҳокимлиги, ёшлар ишлари агентлиги, аҳоли бандликка кўмаклашиш маркази, тегишли ташкилот, корхона, муассаса ва идоралар билан ҳамкорликда ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, миллий халқ ўйинлари ва спорт турларини ёшлар орасида оммалаштириш, беш муҳим ташаббус лойиҳалари, ёшлар фестиваллари ва бошқа маданий-маънавий тадбирларни амалга ошириш, ёшларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, Миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат рухида тарбиялаш, уларни замонавий касб-ҳунарларини пухта эгаллаш учун муносиб шароитлар яратиш, ишбилармонлик, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг жалб этиш, бандлигини таъминлаш, ноқонуний миграция, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича амалга оширилтган ишлар юзасидан учрашув ўтказилди.