Жиззах вилоятида ҳоким ёрдамчиси пора билан ушланди, деб хабар берди ДХХ.
Жиззах вилояти, Ғаллаорол туманида ҳоким ёрдамчиси лавозимида ишловчи И.К. ваколатли танишлари кўмагида фуқарони туман тиббиёт бирлашмасига ишга киритиб қўйиш эвазига 1200 АҚШ доллари олган вақтида ушланган.
Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилган.