slot gacor
slot gacor
https://naskah.ekon.go.id/file/dana/ https://international.fikom.unpad.ac.id/file/gcr/ https://manado.bsilhk.menlhk.go.id/wp-data/qris/ https://sicaker.madiunkota.go.id/images/data/pulsa/ https://pamekasan.polinema.ac.id/data/qris/ https://sicaker.madiunkota.go.id/images/data/dana/
 Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 33 йиллиги муносабати билан туман ҳокими Ашуров Асилбек Раҳмоновичнинг байрам табриги » Пахтакор тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 33 йиллиги муносабати билан туман ҳокими Ашуров Асилбек Раҳмоновичнинг байрам табриги

Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 33 йиллиги муносабати билан туман ҳокими Ашуров Асилбек Раҳмоновичнинг байрам табриги

21 октябрь 2022 йил
661
0

 Ассалому алайкум, қадрли юртдошлар! 

Миллатимиз руҳи, миллий ғуруримиз –  ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганининг ўттиз икки йиллиги, «21 октябрь – Ўзбек тили байрами» муносабати билан барча юртдошларимизни чин қалбимдан табриклайман. 

Бугунги кунда жонажон Ўзбекистонимиз ҳар соҳада дунёнинг тез суратлар билан ривожланаётган мамлакатлари рейтингларида юқори ўринларни қайд этмоқда. Бунга, албатта, олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотлар, амалий натижалар сабаб бўлмоқда десак муболаға бўлмайди. Миллий тил эса, мамлакат тараққиёти, жамият ривожида катта ўрин эгаллайди. Ҳар бир халқ, элатни миллий тилсиз тасаввур этиб бўлмайди. Чунки, миллий тилда миллат руҳи, унинг бой тарихий қиёфаси, миллий қадриятлар, собит эътиқодлар акс этган бўлади. Шу боисдан она тилини асраб-авайлаш, унинг мавқеини янада мустаҳкамлаш, ривожлантириш мамлакат тараққиётнинг муҳим омили сифатида қаралади. 

Сўнгги йилларда юртимизда давлат тилига бўлган эътибор ҳар қачонгиданда кучайди. Хусусан, муҳтарам президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган «Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони бунинг ёрқин далилидир. Фармонга биноан 21 октябрь юртимизда «Ўзбек тили байрами куни», деб эълон қилинди. Бундан ташқари, Вазирлар Маҳкамасида Давлат тилини ривожлантириш департаменти тузилмасининг ташкил этилгани ўзбек тилининг нуфузини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилиниши, соҳага оид муаммоларни таҳлил этиб, бу борада ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлаш учун хизмат қилмоқда.

Бугун она тилимизни улуғлаш, унинг бой хазинаси, таровати ва нафосатини ёш авлодга етказиш мақсадида юртимизда атоқли шоир ва адибларимиз номларидаги ижод мактаблари, музейлари ташкил этилди. Зеро, Она тилимиз – миллатимизнинг руҳи, тарихимизнинг кўзгуси, миллий маънавиятимизнинг асосидир. Шундай экан, она тилимизни эъзозлаш, муносиб ҳурмат ҳамда эҳтиром кўрсатиш барчамизнинг муқаддас бурчимиз ва мажбуриятимиздир! 

Азиз ватандошлар! 

Фурсатдан фойдаланиб, яна бир бор барчангизни улуғ байрам билан самимий табриклайман!

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар
RAJASLOT303