Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Пахтакор туманида маҳалла тизими ходимлари куни нишонланди

Пахтакор туманида маҳалла тизими ходимлари куни нишонланди

26 март 2022 йил
490
0

 Пахтакор туманида маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан тадбир бўлиб ўтди. Туман ҳокими, сектор раҳбарлари, маҳалла тизими ходимлари, фахрийлар иштирок этган тадбирда мамлакатимизда кейинги йилларда маҳалла институтининг жамиятдаги ўрни, роли ва нуфузи, тизимга берилаётган ваколатлар ортиб бораётганлиги, бу эса ислоҳотлар самарадорлигини ҳамда аҳоли турмуш фаровонлигини юксалтириш, ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этаётганлиги таъкидланди.

Маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан тадбирда туман ҳокими Асилбек Раҳмонович Ашуров тизим ходимларини муборакбод этиб, ҳокимлик ташаккурномасини соҳа вакилларига топширди.

 

– Халқимиз азал-азалдан оилани, маҳаллани муқаддас билиб, ҳамиша уни асраб-авайлаб келган, – дейди Асилбек Ашуров – Маҳалла ва оила қанча мустаҳкам бўлса, жамият шунчалик мустаҳкам бўлади, қолаверса, жамиятимиз, иқтисодиётимиз ривожланади. Бу борадаги ишларда кутилган натижаларга эришиш кўп жиҳатдан соҳа вакилларининг билим, тажриба ва салоҳиятига, эл-юрт ишига фидойилигига боғлиқ.

 

Айни кунда Пахтакор туманида 15 та маҳалла фуқаролар йиғини фаолият кўрсатмоқда. Маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва ечим топишда «маҳаллабай» ва «хонадонбай» ўрганишлар ўтказилмоқда, тизимли ишлар олиб борилмоқда.

– Муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан бугун маҳаллага жуда катта ваколат ва имкониятлар берилди, – дейди Пахтакор тумани Пахтакор маҳалла фуқаролар йиғини раиси Анвар Саломов. – Биз маҳалла етакчилари, фаоллари ана шу ваколат ва имкониятлардан самарали фойдаланган ҳолда маҳаллани ривожлантириш, халқимиз розилигига эришиш учун астойдил меҳнат қилишимиз лозим.

Тадбирда намойиш этилган бадиий дастур иштирокчиларга кўтаринки ва байрамона кайфият улашди. Туман маданият маркази хофизлари иштироки куй қўшиқлар янгради, маҳалла фаоллари ичида ҳам саънат ишқибозлари томонидан жонли ижрода қўшиқлар куйлашди ва рақсларга бой бўлган тадбир жуда кўтаринки руҳда давом этди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар