Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Ҳоким ёрдамчиси фаолияти эътибордаги долзарб масала

Ҳоким ёрдамчиси фаолияти эътибордаги долзарб масала

12 апрель 2022 йил
496
0

 Пахтакор тумани ҳокими биринчи ўринбосари Шерзод Шодмонов Мингчинор ва Буюк ипак йўли маҳаллаларида ҳоким ёрдамчилари фаолияти юзасидан ўрганиш олиб борди. Ҳоким ўринбосари ўрганиш давомида ҳоким ёрдамчисининг олиб бораётган иш тартиби, режалари билан яқиндан танишиб, ҳар бир хонадонни доимий даромад манбаига эга бўлиши учун асосан нималарга эътибор қаратиш лозимлиги, маҳаллада хизмат кўрсатиш соҳалари фаолиятини кўпайтириш, янги иш ўринлари яратиш юзасидан тавсиялар берди. Шунингдек, туман ҳокимининг биринчи ўринбосари маҳалладаги тадбиркорлик субъектлари, тикувчилик цехлари фаолиятини кўздан кечириб, соҳани янада ривожлантириш ва иш ўринларини кўпайтириш зарурлигини ва бу йўлда тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёрлигини таъкидлади.

Пахтакор тумани ҳокими биринчи ўринбосари Шерзод Шодмонов Мингчинор ва Буюк ипак йўли маҳаллаларида ҳоким ёрдамчилари кўмаги билан ташкил этилган тадбиркорлик фаолиятлари билан танишди. Жумладан Мингчинор маҳалласида ҳоким ёрдамчиси кўмаги билан 30 га яқин хотин-қизларга кредит асосида тикув машинкалар олиб берилиб, барчасини бир жойга жам қилган ҳолда тадбиркор Қурбонов Мухиддин томонидан иш билан таъминланиб фаолият юритиб келинмоқда. Буюк ипак йўли маҳалласида мавжуд Маданият маркази бўш биносига маҳалла хисобида бўлган 20дан ортиқ тикув машинкалар туман ҳокимининг биринчи ўринбосари томонидан тадбиркорга берилиб, 30 дан ортиқ фуқаролар доимий иш билан таъминланишига имкон яратилди.

 

 

 

 

 

 

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар