Пахтакор туманидаги Тошкент маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови ўтказилди
Маълумки, жорий йилнинг май ойида юртимизнинг барча ҳудудларида муҳим тадбирлардан бири - Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайлови ўтказилиши режалаштирилган.
Аввал хабар берганимиздек, фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайлови ўтказилиши ва номзодларнинг дастурлари борасида ОАВда кенг жамаотчиликка ҳавола қилинган эди.
Бугун 16-май куни Пахтакор туманидаги Тошкент маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови ўтказилди.
Шунингдек, 1-сектор ҳудудидаги Тошкент маҳалласида бўлиб ўтган сайловда кўрсатилган уч нафар номзодлардан Мустафоева Омонгул Номозовна 51.3 % билан Тошкент маҳалла фуқаролари йиғини раиси этиб сайланди
Туманда фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ўтказиш давом этмоқда.
Пахтакор туман ҳокимлиги Ахборот хизмати