Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Жиззах вилояти прокурори Исломжон Эргашходжаевнинг навбатдаги сайёр қабули Пахтакор туманида бўлиб ўтди.

Жиззах вилояти прокурори Исломжон Эргашходжаевнинг навбатдаги сайёр қабули Пахтакор туманида бўлиб ўтди.

30 май 2022 йил
427
0

 Қабулда 20 га яқин тадбиркорлик субъектларининг мурожаатлари тингланиб, улардан 13 таси жойида ҳал қилинди, ўрганиш талаб этадиган қолган мурожаатлар юзасидан масъул ташкилотларга қонуний ҳал этиш учун топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Таъкидлаш жоизки, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида вилоят прокуратураси органларининг бевосита аралашуви билан 7 та тадбиркорларга ер майдони ажратилиши, 11 нафарига бино-иншоотлар берилиши, 77 та тадбиркорларга 5 млрд. 702 млн сўмлик кредит маблағлари ажратилиши, 271 нафар тадбиркорлик субъектларига коммуникация тармоқларига уланиш ва бошқа масалаларида амалий ёрдамлар кўрсатилиши натижасида фаолияти тўхтатилган 143 та тадбиркорларнинг тикланишига, 193 та тадбиркорларнинг янгидан ташкил этилишига ва 518 та янги иш ўринлари яратилишига эришилди.

Бундан ташқари, тадбиркорлик субъектларининг бузилган ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида ҳам аниқланган қонун бузилиши ҳолатларига нисбатан тегишли прокурор назорати ҳужжатлари қўлланилиб, уларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланмоқда.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар