Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Пахтакор туманидаги “Тошкент” ва “Дилором” маҳаллалари обод гушага айлантирилади.

Пахтакор туманидаги “Тошкент” ва “Дилором” маҳаллалари обод гушага айлантирилади.

22 сентябрь 2022 йил
194
0

 Пахтакор туманидаги “Тошкент” ва “Дилором” маҳаллалари обод гушага айлантирилади.

Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан Пахтакор туманидаги “Тошкент” ва “Дилором” маҳаллаларига 4 млрд сўм маблағ ажратилди. Ажратилган мазкур маблағ иккита маҳалланинг инфратузилмасини ривожлантириш, аҳоли турмуш тарзини яхшилаш учун ишлатилади.


Хусусан, мазкур дастурга асосан ажратилган 2 млрд сўмга “Тошкент” маҳалласи ҳудудидаги "Қалқон" ва “Зебинисо" кўчасини 0,5 кмга асфальт қопламаси ёткизиш, 6,5 километрлик ички ирригация (суғориш тизими) тармоқларини реконструкция қилиш ва янги қуриш, 0,5 км пиёда йўлаклари қуриш ва 1 км тунги ёритиш тизими тубдан яхшиланади.Туманнинг “Дилором” маҳалласидаги "Боғистон" кўчасига 0,3 км, "Халқлар дўстлиги" кўчасига 0,2 км асфальт қопламаси ёткизиш, маҳалла ҳудудидаги 7,5 км ичимлик суви тармоқларини реконструкция қилиш, 22 та кўп қаватли уйларга умумий узунлиги 3,5 км 5 дона канализация тармоқларини таъмирлаш, 0,5 км ички ирригация (лоток) тармоқларини реконструкция қилиш, 1,4 км пиёда йўлакларини қуриш ҳамда 1,4 километрга 50 дона темир устунларга тунги ёритиш тизимини ўрнатиш каби ишлар амалга оширилади.

 PAXTAKOR TUMANI HOKIMLIGI AXBOROT XIZMATI

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар