Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» Буюк ипак йўли маҳалласи 206 та хонадон оқава сув билан таминданди.

Буюк ипак йўли маҳалласи 206 та хонадон оқава сув билан таминданди.

02 июнь 2022 йил
265
0

 Замонавий техниканинг кўп тармоқлари орасида инсонларни хаёт даражасини оширишда, аҳоли пунктларини ободонлаштиришда ва ишлаб чиқаришни ривожлантиришда сув таъминоти катта ва фахрли ўринни эгаллайди. Сув таъминоти турли-хил истеъмолчиларни сув билан таъминлашда амалга ошириладиган тадбирлар мажмуасини ўз ичига олади. Бундай масалани ҳал этишда, ҳамда юқори санитар сифатли ичимлик сув билан таъминлаш учун сув манбаларини танлашда уларни турли ифлосликлардан ҳимоя қилишга, сув тозалаш иншоотларини ҳимоя қилишга қаратилгандир. Кўп тармоқли саноатнинг ишлаб чиқариш корхоналаридаги жараёнлар сув сарфи билан боғлиқ. Айрим саноат ишлаб чиқариш корхоналари ва энергия ишлаб чиқариш корхоналари катта шаҳарларни сувга бўлган талабидан кўп миқдорда сув ишлатилади. Айрим корхоналарни сувнинг сифатига бўлган талаби ўзгача ва бошқачадир. Сарфланаётган сувнинг сифати, миқдори ва саноат корхоналари сув билан таъминлаш унинг ишлаб чиқараётган махсулотининг сифати ва таннархига таъсир этади. Шуниинг учун ишлаб чиқариш корхоналарида сув таъминотини тўғри ташкил қилиш иқтисодий жихатдан катта ахамиятга эга. Сув билан таъминлаш масаласини хал қилувчи иншоотлар мажмуаси яъни сувни манбаадан олиб, тозалаб, қувурлар орқали етказиб ва аҳолиги тарқатувчи иншоотлар сув таъминоти тизими дейилади. Сув билан таъминлаш жуда қадимдан мавжуддир. У эрамиздан аввал уч мингинчи йилга бориб тақалади. Қудуқлар қазиб сув олинган. Чархпалак ёрдамида дарё ва ариқлардан сув олинган. Бу қурилмалар оддий бўлиб, уста хунармандлар донишманлар сув йўлларига тўсиқлар қўйиб сувни аҳолига етказиб берилган.

Пахтакор тумани Буюк ипак йўли маҳалласи 1967 йилда ташкил топган бўлиб, умумий ер майдони 380 га, кўчалар сони 22та, кўп қаватли уйлар сони 104 та, якка тартибдаги ҳовлилар сони 683 тани ташкил қилади.

Буюк ипак йўли маҳалласида 206 тадан ортиқ хонадонларни қарийиб 35 йилдан буён оқава сув муаммоси қийнаб келар эди. Бу хонадонлар томорқасини суғоришда, пақирларда, араваларда сув ташишар, ёз вақтлари сувни техникаларда сотиб олиб келишиб томорқасини суғоришар эди. Бугунги кунда туман ҳокимлиги томонидан 70 миллион маблағ ажратилиб шунча хонадонни оқова сув билан таминлай оладиган сув насоси ва 1650 метрдан ортиқ узунликдаги полителин турубалар ўрнатилиб маҳалла хонадонлари оқова сув билан таъминланди. Полителин турубалар маҳаллий аҳоли кучи билан ҳашар орқали кўмилди.

 

 

 

 

 

 

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар