Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » ДАВЛАТ ХИЗМАТЧИЛАРИ ТИББИЙ КЎРИКДАН ЎТКАЗИЛДИ

ДАВЛАТ ХИЗМАТЧИЛАРИ ТИББИЙ КЎРИКДАН ЎТКАЗИЛДИ

04 февраль 2022 йил
286
0

 Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси, Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида”ги, “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги ва “Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида”ги қонунларига асосан ташкилотларда ходимларни дастлабки тарзда ва кейинчалик (иш давомида) вақти-вақти билан тиббий кўрикдан ўтказиш белгиланган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 ноябрдаги “Тиббий профилактика ишлари самарадорлигини янада ошириш орқали жамоат саломатлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4891-сон қарорида касалликлар ва уларни келтириб чиқарувчи хавф омилларини эрта босқичларда аниқлаш бўйича мақсадли тиббий кўриклар ва скрининг текширувларини ўтказиш белгилаб берилган.

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Жиззах вилояти ҳамда вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан, Пахтакор тумани ҳокимлигининг барча ходимлари тўлиқ тиббий кўрикдан ўтказилди.

Мазкур тиббий кўрикнинг жараёнида қатор мутахассис шифокорлар томонидан барча давлат фуқаролик хизматчилари соғлигининг барқарорлиги кўздан кечирилиб, тиббий таҳлиллар ва юзма-юз мулоқотлар асосида уларга зарур тиббий маслаҳат ва тавсиялар берилди.

Ушбу чуқурлаштирилган тиббий кўрикни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад, аввало, инсон қадрини улуғлаш, фуқароларнинг жамиятимизда ўз ўрни борлиги ва уларнинг ҳақ-ҳуқуқлари, саломатликларини ҳимоя қилишдан иборат. Зотан, соғлиқ бебаҳо неъмат деган ибора бежизга айтилмаган.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Пахтакор тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар