Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Нодавлат нотижорат ташкилотлар иштирокида Пресс-тур ташкил этилди

Нодавлат нотижорат ташкилотлар иштирокида Пресс-тур ташкил этилди

11 февраль 2022 йил
346
0

 Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев ташаббуси билан илгари сурлган “Янги Ўзбекистон тараққиёти Стратегияси”нинг биринчи устувор йўналишида фуқаролик жамиятини ривожлантириш масалалари” мавзусида Пресс-тур ташкил этилди

 

Бунда,  Пахтакор туман ҳокимлиги, ЎзННТМА Жиззах вилояти ҲБ, вилоят ва тумандаги ННТ вакиллари иштирок этишди.

Тадбирни, Шерали Назаров -  Пахтакор тумани ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари,  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 мартдаги ПФ-6181-сон Фармони ижроси бўйича 2022 йилда амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар тўғрисида йиғилганларга тушунчалар бериб ўтди. 

Н.Тугалова  - “Тадбиркор аёл” Ўзбекистон ишбилармон аёллар ассоциясияси вилоят бўлими раҳбари, Нодавлат нотижорат ташкилотларни давлат дастурларида иштирокини кенгайтириш борасида, С.Жўраева - “Етакчи” ёшлар маркази ННТ раҳбари, “Харакатлар стратегиясидан тараққиёт стратегияси сари” тўхталди. Э.Жабборов – ЎзННТМА Жиззах вилояти ҲБ бош мутаҳассиси, Маъруза - Нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш учун фондлар томонидан берилаётган грант маблағлари бўйича йиғилганлар билан очиқ суҳбатлар олиб боришди.

Тадбир якунида йиғилганлар Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида Пресс-тур ташкил этилди. Бу жойда Пахтакор туман ногиронлар жамияти раиси Улбўсин Қўшбоқова Нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш учун фондлар томонидан берилаётган грант маблағлари лойиҳасида қатнашиб, ютуқга эришди. 70 000 000 (етмиш миллион) сўмлик миқдорида спорт инвентарлари, спорт жихозларини олиб келиб, Болалар ва ўсмирлар спорт мактабига топширди. Улбўсин опа тумандаги ногиронлиги бўлган ёшу кексаларни рўйхатларини шакллантириб, Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида машғулотлар олиб боришлари учун қулай шарт-шароитлар яратилишига ўзининг улкан хиссасини қўшиб келмоқда. Мактаб маъмуряти томонидан алоҳида мураббий тайинланган.

Эслатиб ўтамиз 2021 йилги “грант” маблағлари лойиҳасида қатнашиб, 40 000 000 (қирқ миллион) сўм ютиб туман марказида очилган “IT CENTER” марказига компютер жамланмасини совға қилган эди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар