Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Пахтакор туманида яна бир Давлат мактабгача таълим ташкилоти очилди

Пахтакор туманида яна бир Давлат мактабгача таълим ташкилоти очилди

12 февраль 2022 йил
686
0

 Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги “Маҳалла ёшлар фестивали” давомида Пахтакор туманида яна бир, 16-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди.

 

Муассасанинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўрин босари Ҳуқуқ бузарликлар прафилактикаси бош бошқамаси бошлиғи Бахтиёр Эркинович, вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи генерал майор Ғайрат Тоирович, туман ички ишлар бўлими бошлиғи потполковник Элёр Баҳодирович, туман ҳокими Асилбек Раҳмановичлар ҳамда нуронийлар ва маҳалла фаоллари иштирок этишди Фойдаланишга топширилган мактабгача таълим ташкилоти 90 нафарга яқин болажонларни ўз қамровига олади.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўрин босари маҳаллий аҳолини, қолаверса, ташкилот ходимлари ва жажжи тарбияланувчиларни янги бино билан табриклаб, ушбу муассасадан келгусида жамиятимиз ривожига муносиб ҳисса қўшадиган ажойиб кадрлар етишиб чиқишига ишонч билдирди.

Очилиш маросимида сўзга чиққан туман ҳокими мазкур таълим ташкилоти бир вақтлар касб-ҳунар коллежи бўлганлиги, маҳалла ёшларининг келажагини ўйлаб, унинг фаолиятини Давлат мактабгача таълим ташкилотига ўзгартириш масаласи кўриб чиқилганлигини таъкидлади. Бугун мазкур таълим ташкилотида болажонлар учун ҳам, тарбиячи ходимлар учун ҳам барча қулайликлар яратилганлигини билдириб, маҳалла аҳлини янги таълим ташкилоти билан табриклади. Шунингдек, туман ҳокими айни пайтда ҳудудимизда давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ва ташкил этилаётган бошқа муассасалар орқали тарбияланувчи болалар қамрови кундан-кунга ошиб бораётганлигини мамнуният билан таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, очилиш маросимида сўзга чиққан оқсоқоллар ёшлар масаласи бугуннинг энг муҳим масалаларидан эканлигини, ёшлар учун кенг қулайликлар яратилаётганлигини кўриб қувонишаётганлиги билдиришди.

Янги қурилган мактабгача таълим ташкилотида гуруҳ ва санитария-гигиена хоналари, тиббиёт хонаси, мусиқа зали, алоҳида ошхона, умумий овқатланиш зали, ўйин майдончалари, ёзги айвончалар барпо этилган.

Мактабгача ёшдаги болаларнинг жисмоний, ақлий ва шахсий ривожланиши учун барча шароитлар мавжуд бўлган ушбу ташкилотга 90 нафар болалар қабул қилиниб, белгиланган давлат талаблари ва дастур асосида, малакали мутахассислар томонидан таълим-тарбия берилади.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Рамзиддин Қурбонов Бахриддинович

Пахтакор туман ҳокимлиги Ахборот

хизмати раҳбари-матбуот котиби

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар