Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Пахтакор туманида дехқон ҳўжалиги учун ер майдонлари очиқ электрон танлов орқали ўз эгаларига топширилди

Пахтакор туманида дехқон ҳўжалиги учун ер майдонлари очиқ электрон танлов орқали ўз эгаларига топширилди

16 февраль 2022 йил
539
0

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 ноябрдаги ПҚ-20-сонли ва Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил  24 ноябрдаги 709-сон  қарорларига асосан Пахтакор туманида ишсиз фуқароларга 0.1 гадан 1-гектаргача бўлган ўлчамда очиқ электрон танлов орқали берилаётган ер майдонлари тўғрисида

 

      Пахтакор туманида яшовчи ишсиз фуқарорларга 0.1 гадан 1-гектаргача ер майдонларини очиқ электрон танлов орқали, 10 йил муддатга ижара хуқуқи асосида ажратиб берилиши учун 2022-2025 йиллар давомида  371 гектар ер майдонлари ажратиб берилиши белгиланган. Шундан 2022 йилда 148 гектар ер майдони ажратиб берилиши режалаштирилган бўлиб,  фермер ҳўжаликларининг ўз ихтиёрларига кўра берган аризалари ва туман ҳокимли захирасида  турган ер майдонларидан 148 гектар ер майдонлари ажратилди. Танланган ер майдонларида сув таъминоти, ернинг мелиоратив ҳолати яхшилиги ва ахоли яшаш манзилларига яқинлигига этибор берилди.

2022 йилнинг 28 январ ҳолатига 148 гектар ер майдонлари тўлиқ заҳирага қайтарилиб, вилоят ҳокимнинг қарорига асосан давлат мулки сифатида қайта рўйхатга олинди ва кадастр рақамлари берилди.

Туман кадастрлари палатаси томонидан ушбу ажратилаётган ер майдонлари Uzkad тизимига тўлиқ жойлаштирилган.

Жизвилерлойиха инстититути томонидан Uzkad тизимига жойлаштирилган 148 гектар ер майдонлари 0.3 га.дан 494 та лотларга бўлиниб, E-ijro auksion.uz тизимига жойлаштирилди.

E-ijro auksion.uz тизими орқали дехқон ҳўжалиги учун ер майдони олиш истакида бўлган фуқаролар қатнашиб очиқ электрон танлов орқали ер майдонлари олиши мумкин.

Ушбу ишсиз фуқароларга ажратилаётган ер майдонлари жойлашув жойи хажми, ер майдонларини очиқ танловда қатнаш тартиблари тўғрисида ҳар бир маҳалла ва қишлоқ  фуқаролар йиғинларида семинарлар ўтказилиб, фуқароларга тушунтириш ишлари берилди.

Бундан ташқари туман Давлат Хизматлари Марказида 4 кишидан иборат компютер операторларини жалб қилиб, фуқароларни очиқ электрон танловда қатнаштириб бериляпди.

Аукционда иштирок этишда бир қанча муоммалар чиқяпди, жумладан хар бир лотларни танловда туриш вақтига этибор қаратилиш керак, ариза топширилмаган лотлар аукциондан кайтиб кетябди.  Ариза кабул килишда хар бир лот ракамини ариза юборган фукаро исм фамилясини, худуди руйхатга олиниб борилябди, ариза топширилган лотларга ракиблар ариза юборилиш кузатилиб борилябди,  агарда ушбу лотга савдо кунига кадар келган фукаролардан бир кун олдин ариза юборилмаса, аёллар, темир ва ёшлар дафтарида туриб аукционда ер мадони олган фукаролар келишган холда ракиб килинмокда. Ушбу 3 та дафтарда турувчи фукаролар тулов килмаслиги, бир нечта савдода катнашган такдирда хам 1 дона лот ютиб олиши мумкинлиги учун бошка фукароларга ёрдам берилябди.  

Пахтакор тумани “Нурли Пангат” маҳалласи ҳудудидан E-ijro auksion.uz тизими орқали дехқон ҳўжалиги учун ер майдони олиш истакида бўлган фуқаролар қатнашди. Очиқ электрон танлов орқали, 26 нафар “Темир, аёллар, ёшлар” дафтарларида турувчи ва ишсиз фуқароларга ўз ер майдонларига эга бўлишди. Ғолиб деб топилганларга туман ҳокимлиги, мутасадди ташкилотлар иштирокида туман Ички ишлар бўлими бошлиғи, ушбу ҳудуд 3-сектор раҳбари бошчилигида ер майдони хужжатлари топширилди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар