Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Туман сектор раҳбарлари Боғишамол қишлоқ фуқаролар йиғинида бўлишди

Туман сектор раҳбарлари Боғишамол қишлоқ фуқаролар йиғинида бўлишди

22 февраль 2022 йил
331
0

 Юртимизда экологик барқарорликни таъминлаш, аҳолининг қулай табиий муҳитга эга бўлиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш, табиий ресурслардан оқилона ва самарали фойдаланиш, атроф-муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш масалаларига жиддий эътибор қаратиб келинмоқда. Мана фаслларнинг келинчаги Баҳор фасли ҳам яқинлашиб келмоқда, ҳозирда иқлим ўзгариши барчани бирдек ташвишга солмоқда. Амалга оширилаётган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси она табиатни асрашга, муҳими, фарзандларимиз, яъни келажак авлод учун аҳамиятлидир. Авлодларимизга фойда келтирадиган даражада маконимизни яшилликка буркашга олиб келадиган ушбу лойиҳада барча бирдек ҳаракат қилиб келмоқда.

Мамлакатимиз раҳбари илгари сурган лойиҳа асосида Пахтакор туманида кузги кўчат экиш мавсумида қариб 455 минг дона турли мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди.

Муҳтарам юртбошимиз топшириқларига асосан, Пахтакор туманида
2022 йилнинг баҳор мавсумида 794 минг 408 дона манзарали мевали дарахт ва бута кўчатлари экилиши режалаштирилган.

Айтиш лозимки, туман бўйлаб экилаётган манзарали кўчатлар маҳаллий шароитларда ҳудуднинг об-ҳавосига, шўрхок тупроғига мослашган кўчатлар экилмоқда.

Жумладан, туман ҳокими бошчилигида сектор раҳбарлари билан биргаликда Боғишамол қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудида “Яшил макон” лойиҳаси доирасида олиб борилаётган ишлар билан танишдилар. Дастлаб Жиззах-Гагарин йўл ёқасидаги дарахтларни буташ, шакл бериш, ободонлаштириш ҳамда янгидан кўчат экиш ишлари билан танишдилар.

Боғишамол қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудида ташландиқ ҳолда ётган 30 сотихдан ортиқ ер майдонини ушбу ҳудудда истиқомат қилувчи ишсиз бўлган фуқароларга бўлиб берилди. Туман ички ишлар бўлими, 3-сектор раҳбари томонидан олиб келинган 150 дан ортиқ мевали ва 200 дан ортиқ тут ҳамда манзарали кўчатлар, ҳудудда фаолият олиб бораётган фермер хўжаликлари ишчи ҳодимлари ва маҳалла фуқаролари томонидан ҳашар йўли билан экиб, оқлаб берилди.

Туман сектор раҳбарлари ҳудуддаги “Жасмин-Рухсор” фермер хўжалигида бўлиб у ерда ташкил этилган инкубатор, паррандачилик ва чорвачилик фаолиятлари билан танишдилар. “Жасмин-Рухсор” фермер хўжалигида қўшимча тадбиркорликни ривожлантиришда газ тармоғига уланмаганлиги фаолият ривожи тасир қилмоқда дейди Абдураимов Пўлат. Сектор раҳбарлари, туман ҳудудгаз корхонаси томонидан улаб бериш чоралари кўрилиши борасида тушунтиришлар беришди.

Ҳоким ёрдамчиси тавсияси билан олиб келинган инкубаторда ҳам фаолият бошлаб юборилган, 21 кун мобайнида тухумлардан жўжалар чиқиб бўлишади, шундан сўнг маҳаллий тухумларни фуқаролардан олиб текинга жўжа очириб берилиши ҳам режалаштирилган.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар