Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Пахтакор туманида ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашга қаратилган тадбир бўлиб ўтди

Пахтакор туманида ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашга қаратилган тадбир бўлиб ўтди

15 март 2022 йил
419
0

 Пахтакор тумани Халқ таълими бўлимига қарашли 4-умумтаълим мактабида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги “2022-2026-йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ-60-сонли Фармони билан тасдиқланган “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 82-мақсадида белгиланган “Экстремизм ва терроризмга қарши курашишнинг самарали механизмларини шакллантириш” бўйича топшириқлари ижросини таъминлаш юзасидан ишчи гуруҳи томонидан тарғибот-ташвиқот тадбири амалга оширилди. Тадбирда Пахтакор туманидаги умумтаълим мактабларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари, психологлар, ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчилари, маҳаллалардаги ёшлар етакчилари ҳамда уюшмаган ёшлар иштирок этишдилар. Тадбир иштирокчиларига экстремизм ва терроризмга қарши курашиш, унинг келтириб чиқараётган оқибатлари ва Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган улкан ислоҳотларга бағишланган “Террорчилик ҳуружи ёхуд соҳта даъволар” номли хужжатли фильм намойиш этилди.

Тадбир якунида ташриф буюрганлар мактаб маъмуряти томонидан ташкил этилган “Мактаб музейи” ҳамда Ахборот кутубхона маркази, баркамол авлод болалар мактаби ва мактаб ўқувчилари томонидан ташкил этилган кўргазмаларни томоша қилдилар.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ш.Назаров 

Дин ишлари буйича қўмитанинг

Пахтакор тумани бош мутахассиси

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар