Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27

УЧ АВЛОД УЧРАШУВИ

18 март 2022 йил
1 186
0

 Тарих, бугун ва келажакни ўзида мужассам этган “Уч авлод учрашуви” каби маънавий-маърифий тадбирлар эл-юртимиз ҳаётида гўзал анъанага айланди.

Куни кеча туман “Мўъжиза”истироҳат боғида ташкил этилган Наврўз сайли пахтакорликларнинг уч авлод вакиллари иштирокидаги дийдорлашув тадбирига уланиб кетди.

Ўзаро суҳбат ва мулоқотларда мамлакатимизда инсон омилига юксак эътибор берилаётгани, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан жамиятимизнинг ҳар бир аъзосига ғамхўрлик, меҳр-оқибат кўрсатилаётгани, инсон қадр-қиммати, унинг орзу-ниятларини рўёбга чиқаришга имконият яратиб бериш устувор вазифага айлангани бот-бот таъкидланди.

Ёши улуғ отахон ва онахонларимиз ҳаёти ва меҳнат фаолияти давомида тўплаган бой тажрибаси, ёшлик давридаги ўзига хос қийинчиликлар, меҳнат палласидаги машаққатлар, ниҳоят, нуронийлик пайтида кўрсатилаётган ҳурмат-эҳтиром ҳақида ўз дил сўзларини, самимий фикрларини билдирди. Эл-юрт равнақи йўлида мамлакатимиз раҳбарига яқин кўмакчи, камарбаста бўлиш лозимлиги уч авлодга мансуб юртдошларимиз ўртасида кечган самимий суҳбатларнинг бош мавзусига айланди.

Шунингдек, тадбирда сўз олган туман ҳокимининг ўринбосари Ф.Қўлдошев ҳудудда кейинги йилларда рўй бераётган тарихий ўзгаришлар ва янгиланишларнинг мағзини чақиш, мазмунини онг-у қалб билан англаб етиш ва уни  кўз қорачиғидек асраш ҳар бир ҳамюртимизнинг фуқаролик бурчи эканлигини ҳам айтиб ўтди.

-Янги Ўзбекистон манзарасини ёрқин рангларда ифода этадиган кўча ва хиёбонлар, замонавий уй-жойлар, турли ижтимоий объектлар билан танишувларнинг ҳар бири олам-олам таассуротлар уйғотади,- деди нотиқ ўз сўзида.

-Пахтакорликлар ҳар гал Президентимизнинг туманимизга ташрифини интизорлик билан кутишади,-деган сўзлар билан ўз нутқини бошлади “Дилором” маҳалласида яшовчи нуронийлардан бири Холбой ота Мирзаев:- Негаки, давлатимиз раҳбари ҳар бир ташрифларида ҳудуд географияси, иқлим шароити ва иқтисодий салоҳиятидан келиб чиқиб, ҳеч ким кутмаган, хаёлига ҳам келмаган янгидан-янги инновацион ғоя ва истиқболли лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш учун пойдевор яратади. Бу эса туманимиз аҳлига катта руҳ, катта шижоат бағишлайди.Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан барча жабҳаларда амалга оширилган ислоҳотлар натижалари, одамларимиз ҳаётида рўй бераётган беқиёс ўзгаришлар бу бир мўъжиза эмасми, азизлар!

- Янги Ўзбекистон тарихининг ўтган йиллари ҳақида ўйласак, янгиланишлар шиддати ва тараққиёт одимидан вақт тезлашгандек туюлади, гўё,- дея сўзлади  “Ғалаба” маҳалласида ҳоким  ёрдамчиси вазифасида фаолият олиб бораётган Дилошод Тошпўлатов:-Шу қисқа вақт ичида йиллаб ечимини кутиб ётган муаммолар ҳам барҳам топиб, катта марралар олинаяпти, одамларни ҳаётдан рози бўлиб яшашларига қаратилган дастурлар амалга оширилаяпти. Ижтимоий-иқтисодий, қурилиш ва бунёдкорлик, маънавий-маърифий, маданий соҳаларда мисли кўрилмаган ютуқларга эришилаяпти.

Жонажон Ўзбекистонимизда ҳукм сураётган тинчлик-осойишталик, миллатлараро тотувлик, бағрикенглик муҳитини кўз қорачиғидек асраб-авайлаш, бундай бебаҳо бойликни муттасил мазмунан бойитиб бориш масалалари анжуманда сўзга чиққанлар нутқида, дастурхон атрофидаги гурунгларда, ижро этилган куй-қўшиқ ва рақсларда ҳам алоҳида ажралиб турди. Она Ўзбекистон тараққиёти йўлида бир муштга жипслашиб, давлатимиз раҳбарига таянч ва суянч бўлиб яшаш, меҳнат қилиш, келгуси авлодларни шу руҳда камол топтириш муқаддас бурч экани бир овоздан баралла янгради.

Ўзбекистон Қаҳрамонлари, ватанимизнинг бошқа юксак мукофотларига лойиқ кўрилган турли соҳа вакиллари, ибратли ҳаёт йўлини босиб ўтган отахон ва онахонлар, жамоатчиликнинг таниқли намояндалари, ёшлар вакиллари иштирокида кечган онларнинг олам-олам таассуротлари фотосуратларга муҳрланди.

Чунки айнан шу кунда барча учун янги марралар белгилаб олинди, Янги Ўзбекистон учун янги ташаббуслар, ғоялар илгари сурилди. Улар эса шубҳасиз, реал ҳаётий натижаларга айланиб, юртимиз тараққиётни янада баланд чўққиларига олиб чиқишга хизмат қилади.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ш.МАМИРОВ,

“Пахтакор ҳаёти” газетасининг фотомухбири.

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар