Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Рамазон ҳайитига тайёргарлик кўриш ишлари олиб борилмоқда

Рамазон ҳайитига тайёргарлик кўриш ишлари олиб борилмоқда

28 апрель 2022 йил
264
0

 Эл-юртимиз учун азалдан эзгулик, саховат, меҳр-шафқат рамзи бўлиб келаётган муборак Рамазон ҳайитининг маънавий-руҳий ҳаётимиздаги алоҳида ўрни ва аҳамиятини инобатга олган ҳолда, жамиятимизда меҳр-оқибат, ўзаро аҳиллик ва ҳамжиҳатлик муҳитини янада мустаҳкамлаш, халқимизга мансуб олижаноб фазилатларни, диний-маърифий қадриятларимизни асраб-авайлаш ва улуғлаш мақсадида тумандаги масжидларда муборак ойни диёримизда кўтаринки кайфиятда ўтказиш учун пухта тайёргарлик кўрилмоқда.

 

 2022 йил 28 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н.Арипов раҳбарлигида видеоселектор йиғилишида “Рамазон ҳайитига тайёргарлик кўриш, уни юқори савияда ўтказиш, жамоат тартибини сақлаш ва аҳоли хавфсизлигини таъминлаш” борасида, Пахтакор тумани сектор раҳбарлари, мутасадди ташкилотлар иштирокида туман марказидаги бош марказий “Ҳидоят” масжидида бўлишди.

 

Рамазон ҳайити байрамига ҳам қисқа вақт  қолмоқда. Уни муносиб нишонлаш, Ҳайит байрами аввало масжидлардан бошланади. Ҳайит намозини адо этишга келувчи фуқаролар учун ҳар томонлама қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида масжидларда кенг кўламли тайёргарлик ишлари бошлаб юборилиши борасида туман ҳокими мутасаддиларга топшириқлар берди.

Тумандаги бош марказий “Ҳидоят ” масжиди имом-хатиби Алимов Амир хожи ўз сўзида, маҳаллдаги саҳоватпеша, ҳомийлар кишилар кўмагида масжид атрофига хар хил мевали манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди, бундан ташқари масжид ховлисига (бюрсчатга) махсус қопламалар ётқизишда, таҳоратхонани замонавий тусга келишида ўзларининг ёрдамларини, саховат қўлларини чўзишмоқда дейди. Таъкидлаш лозимки, масжид Жиззах-Гагарин йўли ёқасида жойлашган бўлиб, автомобиллар ҳаракатланишига қийинчилик туғдирар эди. Муборак Рамазон баракотидан хайрли ташаббус амалга ошиб, маҳалла ободлиги йўлида муҳим одим бўлди. Автотураргоҳлар қайта таъмирланди. Туман ички ишлар бўлими Йўл харакат хавфсизлиги ходимлар томонидан мунтазам назоратга олинган.

“Ҳидоят ” масжиди бир вақтнинг ўзида 1 400 нафар фуқарони намозни адо этиш учун қабул қилади. Рамозон Ҳайити куни намозхонлар кўпайиши инобадга олиниб, туман сетор раҳбарлари томонидан Масжид ховлисига, боғига яна қўшимча намозхонларга жой ташкил қилиш бўйича ўз ёрдамларини беришини такидлаб ўтишди.

Шундан сўнг сектор раҳбарлари ва мутасадди ташкилотлар тумандаги “Биродорлик-1” қабристонида бўлишди. Дастлаб ўтганлар хотирасига Қуърон тиловатлар қилиниб, Рамозон Ҳайити арафасида қабристонга яқинларини хотирлаб келивчилар кўпайиши хисобга олиниб ҳар бир маҳалла фаолларига ўз ҳудудидаги қабристонларда яна бир бор ободонлаштиришлар олиб бориш топшириқлари сектор раҳбарлари томонидан берилди.

Рамазон ҳайитини юқори савияда ўтказиш, жамоат тартибини сақлаш ва аҳоли хавфсизлигини таъминлаш” борасида, Пахтакор тумани Ички ишлар бўлими, туман Миллий гвардия ходимлари томонидан кунлик навбатчилик шакиллантирилиб тўлиқ назоратга олинган.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар