https://alatberatbekasjepang.com/ https://cms.uki.ac.id/pict/spulsa/ https://pmb.takumi.ac.id/file/ https://siparaf.beraukab.go.id/asset/ http://esppd.niasbaratkab.go.id/lib/ygacor/ https://simata.bulelengkab.go.id/application/app/ https://siadik.disdik.jambiprov.go.id/assets/ https://stdb-disbun.kutaitimurkab.go.id/storage/2024/ https://orientasionline.usk.ac.id/osimpus/application/libraries/dompdf_qindsaof/vendor/assets/ https://data.dinaspupr.kalselprov.go.id/lib/
slot gacorslot gacor gampang menangslot gacor terpercayaslot gacor hari inislot gacor 2024
 Жаранглайди сўнгги қўнғироқ! » Пахтакор тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Жаранглайди сўнгги қўнғироқ!

Жаранглайди сўнгги қўнғироқ!

25 май 2022 йил
450
0

 Сўнгги қўнғироқ тадбирлари ЮҚОРИ САВИЯДА ЎТКАЗИЛДИ

 

Жорий йилнинг 25 санасида туманимиздаги мавжуд умумтаълим муассасаларининг барчасида “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик” шиори остида “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари тантанали равишда ўтказилди.

 

 Тадбир вилоят халқ таълими бошқармасининг 2022 йил  23 майдаги 01-03/1-1207-сонли  хатида белгиланган тавсиялар бўйича мактаб ҳовлисида соя-салқин жойда ташкил этилди.Тантанали тадбирда  ҳудудимиз бўйича 6500 нафар ўқувчилар қатнашдилар. Шунингдек, 650  нафар ўқитувчилар,  350 нафар собиқ битирувчилар,  4500 нафар ота-оналар, 15 нафар маҳалла фуқаролар йиғини вакиллари, 20 нафар туман ҳокимлиги ва жамоат ташкилоти вакиллари, 50 нафар ички ишлар бўлими ва миллий гвардия ходимлари,  20 нафар ёнғин хавфсизлиги ходими иштирок этди.

Барча битирувчилар учун энг унутилмас ва қадрли дамлардан бири бўлган ушбу кунда туман ҳокими томонидан шакллантирилган рўйхат бўйича ҳар битта мактабга бириктирилган Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари, ота-оналар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари вакилларидан иборат масъуллар белгиланган вақтда жойларда бўлишиб, тадбирларнинг юқори савияда ўтишини таъминладилар.

Жумладан тумандаги 9-сонли умумтаълим мактабида ўтказилган тадбир давомида туман ҳокими 1-сектор раҳбари Асилбек Ашуров Рахманович томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг мамлакатимиз мактаблари битирувчи ўғил-қизларига табриги ўқиб эшитирилди.

 

Шунингдек, мактабни тамомлаётган фан олимпиадалари ғолиблари, иқтидорли ўқувчилар ҳамда таълим бераётган ўқитувчилар фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирлади.

 

Э.Мирзақулов раҳбарлигидаги 1-умумтаълим мактабида давлатимиз мадҳияси билан бошланган тадбирда туман прокурори И.Бегашев сўзга чиқиб, муҳтарам Юртбошимиз Ш.М.Мирзиёевнинг жорий йил битирувчиларига мактаб таълимини муваффақиятли тугатиб, мустақил ҳаётга – умрларининг янада гўзал ва масъулиятли босқичига қадам қўяётгани билан йўллаган самимий табригини ўқиб, эшиттирди. Шунингдек, нотиқ  юртимизда сўнгги йилларда эришилган ютуқлар, амалга оширилаётган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари, таълим тизимидаги ислоҳотлар, хусусан, давлатимиз раҳбари  томонидан ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича илгари сурилган ташаббусларнинг ёшларимиз таълим ва тарбиясида тутган ўрни борасида алоҳида тўхталди. Ёшлар онгида Ватанга муҳаббат, кекса авлод вакилларига ҳурмат, тинчлик ва осойишталикка дахлдорлик туйғуларини кучайтиришга қаратилган ушбу тадбир битирувчиларига олий таълим муассасаларида ўқиб, она Ватанимиз ва халқимизга садоқат билан хизмат қилишилари йўлида омадлар тилади.

Худди шу каби, У.Умаров бошчилигидаги 2-умумтаълим мактабида қадрдон мактаб, меҳрибон устозлар билан хайрлашув тадбири ўтказилаётган ушбу қувончли ва ғоят ҳаяжонли дамларда иштирок этган туман халқ таълими бўлими мудири Б.Абдураимов битирувчилар ва уларнинг ота-оналарини умид ва ишонч рамзи бўлган етуклик шаҳодатномалари билан муборакбод этди ва уларнинг келгуси ҳаётларида улкан ютуқ ва омадлар тилади.

Шу билан бирга Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танловида фаол иштирок этиб, фахрли ўринни қўлга киритган ўқитувчилар ҳамда ўқувчиларга компьютерлар совға қилди. Шунингдек, тадбир давомида мазкур мактабда узоқ йиллар фаолият олиб борган тажрибали, фидойи устозлар  туман халқ таълими бўлимининг ташаккурномалари билан тақдирландилар. Намунали ҳулқи ва аъло баҳолари билан барчага ўрнак бўлган ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари ҳам Халқ таълими бўлимининг фахрий ёрлиқлари ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

 

Шу куни барча умумтаълим мактабларида бутун ҳаётини ёш авлод тарбиясига бағишлаган жонкуяр ўқитувчиларга, устоз-мураббийларга, ота-оналар ва кенг жамоатчилик вакилларига ўқувчиларнинг ушбу унутилмас тадбир учун тайёрланган бадиий дастурлари намойиш этилди. Мустақил она ватанимизнинг мусаффо осмони, тинчликсевар халқимиз, меҳрибон устозлар ва қадрдон синфдошлар ҳақидаги шеърлар, куй-қўшиқлар барча мактабларда баланд пардаларда ижро этилди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар
RAJASLOT303