Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Пенсионер пенсия миқдорини қайта ҳисоблаб чиқиш

Пенсионер пенсия миқдорини қайта ҳисоблаб чиқиш

27 май 2022 йил
466
0

 Пенсионер пенсия миқдорини қайта ҳисоблаб чиқиш учун асос пайдо бўлган тақдирда пенсиянинг тайинланган тури миқдорини қайта ҳисоблаб чиқиш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилиши мумкин.
Қуйидаги ҳолатлар тайинланган пенсия миқдорини қайта ҳисоблаб чиқиш учун асос бўлиб хизмат қилади:
а) пенсионер томонидан пенсия ҳужжатлар йиғмажилдида мавжуд бўлмаган ва пенсия миқдорига таъсир кўрсатадиган қўшимча ҳужжатлар тақдим этилиши (ушбу Низомнинг 35-бандида назарда тутилган иш стажи ва пенсия тайинлангунга қадар иш ҳақи тўғрисида);
б) ногиронлик гуруҳининг ўзгариши;
в) боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олувчи оила аъзолари сонининг ўзгариши;
г) ушбу Низомнинг 112-бандида назарда тутилган устама ҳақ олиш ҳуқуқининг пайдо бўлиши;
д) пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорининг ўзгариши;
е) даромадларнинг индексация қилиниши.

Пенсия, нафақа ва бошқа туловларни
тайинлаш шубаси катта инспектор Ю.Байзаков

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар