❇️4-сектор сайёр қабули: мурожаатлар ечими биргаликда изланди
✅Пахтакор туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи в,в,б, 4- сектор раҳбари К.Алиев аҳолининг турли қатламлари билан тўғридан-тўғри мулоқатни кенгайтириш, мавжуд долзарб муаммоларни аниқлаш, уларни бевосита жойида бартараф этиш юзасидан Пахтакор тумани Оқбулоқ қишлоқ йиғинида сайёр қабул ўтказди.
✅Саноат техникумида ташкил этилган тадбирда МФЙ ҳоким ёрдамчиси, ёшалар етакчиси ва давлат идоралари раҳбарлари, маҳалла фаоллари иштирок этишди.
✅Сайёр қабул давомида маҳалладаги йўлларни тузатиш, электр энергияси, газ ва ичимлик суви таъминотини яхшилаш борасида мурожаатлар йўлланди.
✅Барча мурожаатлар қатъий назоратга олинди.
Муҳокамага қўшилинг