Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ПАХТАКОР ТУМАН КЕНГАШИНИНГ ЎТТИЗ САККИЗИНЧИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ПАХТАКОР ТУМАН КЕНГАШИНИНГ ЎТТИЗ САККИЗИНЧИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

27 май 2022 йил
394
0

 Туман ҳокимлигининг фаоллар залида Халқ депутатлари Пахтакор туман Кенгашининг навбатдаги ўттиз саккизинчи сессияси ўтказилди.

 Унда Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, кун тартибига киритилган масалалар юзасидан масъул идора ва ташкилот раҳбарлари, маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

 Сессия ишини Халқ депутатлари Пахтакор туман Кенгаши раиси – туман ҳокими Ашуров Асилбек Рахманович бошқариб борди.

 13 та масалани ўз ичига олган мазкур сессия ишида депутатлар 16-23 май кунлари туманимизда бўлиб ўтган Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайлови якунлари тўғрисидаги биринчи масала юзасидан Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи туман комиссияси раиси Муҳаббат Ўролованинг маърузасини тингладилар. Нотиқ ўз сўзида мавжуд маҳалла раислари сайлови қонунийлик, ошкоралик, муқобиллик ва адолат мезонлари асосида ўтганини, ушбу муҳим сиёсий жараёнда ҳужжатларни юритиш, аҳолининг фаол иштирокини таъминлаш борасида олиб борилган ишларнинг амалий натижалари ҳақида маълумот берди. Бу галги фуқаролар йиғинлари раиси (оқсоқоли) сайлови жамиятни янада ислоҳ қилиш ва демократлаштириш, мамлакатни модернизациялаш шароитида бўлиб ўтган билан ҳам ғоят аҳамиятли эканлиги ҳақида тўхталиб ўтди.

 Маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича келиб тушаётган мурожаатларни таҳлил қилган ҳолда, ҳоким ёрдамчилари фаолиятининг натижадорлигини ўрганиш тўғрисидаги масала бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг туман Халқ қабулхонаси мудири Абдуҳаким Худойбердиев чиқнш қилиб,  маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш, шунингдек маҳалладаги ижтимоий-иқтисодий ҳолатни хонадонбай ўрганиш ва уларнинг яшаш шароитларини янада яхшилашда амалга оширилган ишлар, аҳоли мурожаатлари билан ишлашда масъуллар томонидан йўл қўйилган хато ва нуқсонлар ҳақида сўз

юритди.

 Сессия кун тартибидан ўрин олган Хотин-қизларни ҳар тарафлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамиятдаги мавқеини янада мустаҳкамлаш борасида туманда амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги масалада туман ҳокимининг ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Дилбар Шоназарованинг ахбороти эшитилди.

Депутатлар  «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари доирасида йўл транспорт инфратузилмаси, муҳандислик-коммуникация тармоқлари ҳамда ижтимоий соҳа объектларини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги 4 масала юзасидан туман ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Рашид Маматқуловнинг, ҳудуддаги “Дилором” ҳамда “Ғалаба” маҳалла фуқаролар йиғинларининг чегараларига ўзгартириш киритиш тўғрисидаги 5-масала борасида туман Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Анвар Саломовнинг маълумотларини ҳам тингладилар.

Кам таъминланган, ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғирлашган оилаларни “Темир дафтар” рўйхатига киритиш ҳамда кам таъминланган, ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити яхшиланган оилаларни “Темир дафтар” рўйхатидан чиқариш тўғрисидаги 6-, маҳаллий бюджетга ўзгартириш киритиш тўғрисидаги 7, ҳудудда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисидаги 8-масалалар юзасидан ҳам мутахассислар чиқиш қилиб, айни кунларда соҳада эришилаётган муваффақиятлар ва йўл қўйилган камчиликлар ҳақида сўзладилар. 

Туманда “Темир дафтар” рўйхатига киритилган, оилавий аҳволи оғир бўлган фуқароларга “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан бир марталик моддий ёрдам ажратиш тўғрисидаги сессия кун тартибининг 9- масаласи борасида ахборотлар “Маҳалл” хайрия жамоат фонди туман бўлинмасининг раиси Муҳаббат Ўролова томонидан ўқиб, эшиттирилди.

Ҳудудда янги иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури ижроси тўғрисидаги 10-, навбатдаги, 3-,7-ва 14-умумтаълим мактабларида вакант турган директор лавозимига тавсия этилган номзодларнинг уч йиллик дастурларини кўриб чиқиш тўғрисидаги 11-масала бўйича туман халқ таълими бўлими бошлиғи Бекмурод Абдураимовнинг, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими бошлиғининг ёшларга оид давлат сиёсатини туманда амалга оширилиши бўйича рейтинг баҳолаш натижаларини муҳокама қилиш ҳамда ёшлар фаолияти билан боғлиқ соҳаларда учраётган долзарб муаммо ва камчиликлар тўғрисидаги галдаги масала юзасидан ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими бошлиғи Диёржон Хакимовнинг ва ниҳоят, сўнгги, мактабгача таълим тизимининг бугунги кун ҳолати, унинг сифат ва самарадорлигини ошириш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги масалалар юзасидан туман мактабгача таълим бўлими мудираси Мадина Турғунованинг маълумотлари эшиттирилди.

 

Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги ўттиз саккизинчи сессиясида кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди ва сессия ўз ишини якунлади.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар