Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Халқ банки бир марталик моддий ёрдам пулларини эгаларига ўз вақтида манзилли етказишга масъул(қайта тушунтиришга қарор қилдик)

Халқ банки бир марталик моддий ёрдам пулларини эгаларига ўз вақтида манзилли етказишга масъул(қайта тушунтиришга қарор қилдик)

03 июнь 2022 йил
244
0

 Қарор чиққанидан бери, уни тушунмай қолган, ушбу маблағларни кимдан, қай тарзда олишни билмай юрган фуқаролар учун яна ва яна ёзиб тушунтиришга ҳаракат қиламиз:

Президент қарорига кўра, Халқ банки бир марталик моддий ёрдам пулларини эгаларига ўз вақтида манзилли етказилишини ташкил этиш бўйича масъул этиб белгиланди.Кўплаб обуначилар бизга ҳали тушмади ёки қаердан оламиз деб қайта ва қайта ёзишмоқда. Ўртоқлар, агар сизга ушбу маблағлар тушмаган бўлса душанба ва сешанба кунлари қонунда белгиланган тартибда барчага тушади, хавотир олманглар.

Бир марталик моддий ёрдам пуллари Халқ банки орқали аввал қандай кўринишда берилган бўлса, шундай тарқатилади. Яъни, аввал банк картаси орқали моддий ёрдам олган фуқароларнинг бир марталик пул маблағлари пул ўтказиш йўли билан, нақд пул кўринишида моддий ёрдам олган фуқароларнинг пул маблағлари эса нақд кўринишда берилади. Қолган банклар эса банк карталарига пул ўтказиш йўли билан иштирок этади.

Бир марталик моддий ёрдам пулларининг икки ҳафта муддатда тўлиқ тарқатилишини Ўзбекистон Республикаси Марказий банки назорат қилиб боради.

Халқ банки ушбу жараёнда белгиланган моддий ёрдам пулларини нақд пулда олувчилар ҳамда 1 ва 2-гуруҳ ногирони, шунингдек, мустақил ҳаракатланиш имконияти чекланган фуқаролар учун сайёр кассалар орқали уларнинг маҳалласига етказиб берилишини таъминлайди.

Уйида вақтинча бўлмаган ёки бошқа сабабларга кўра бир марталик моддий ёрдам пулларини ўз вақтида ололмаган фуқаролар тўланмаган моддий ёрдам пулларини 2022 йил 1 сентябрга қадар олиш ҳуқуқига эга. Бунда уларнинг яқинлари ишончнома қоғози орқали ҳам тайинланган бир марталик моддий ёрдам пулларини олишлари мумкин.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар