https://simpatik.rri.go.id/images/ https://simponi.sukabumikota.go.id/vendor/sdana/ https://simpatik.rri.go.id/css/slot-dana/ http://sirika.bkkbn.go.id/svg/ https://fh.uki.ac.id/vendor/ https://buku.ortax.org/sgacor/ https://feb.uki.ac.id/vendor/common/ https://online.umm.ac.id/css/
 “Ёшлар фестивали” муносабати билан Пахтакор тумани ҳокими А.Р.Ашуровнинг туман ёшларига байрам табриги. » Пахтакор тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » “Ёшлар фестивали” муносабати билан Пахтакор тумани ҳокими А.Р.Ашуровнинг туман ёшларига байрам табриги.

“Ёшлар фестивали” муносабати билан Пахтакор тумани ҳокими А.Р.Ашуровнинг туман ёшларига байрам табриги.

17 июнь 2022 йил
283
0

 Ассалому алайкум азиз ёшлар,

Ҳурматли ота-оналар ва тадбир иштирокчилари!

 

Сизларни, сизларнинг тимсолингизда бутун туманимиз ёшларини қутлуғ анжуман – “Ёшлар фестивали” билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.

Мана шундай қувончли кунда аввало юртимизда ёшлар билан ишлаш бўйича мутлақо янги тизим яратилгани, ўғил-қизларимизнинг ижтимоий фаоллиги, Ватан ва  халқ тақдирига дахлдорлик ҳисси кучайиб бораётганини, замонавий, демократик Янги-Ўзбекистон давлатини барпо этишда навқирон авлодимизнинг муносиб иштирок этаётганини барчамиз миннатдорлик билан эътироф этамиз. 

Келажагимиз эгалари бўлган ёшларимизнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, уларнинг орзу-интилишлари, қобилият ва салоҳиятини рўёбга чиқариш давлат сиёсатининг энг муҳим ва устувор йўналиши бўлиб келмоқда.

 

Қадрли ёшлар!

Муҳтарам Президентимизнинг ташаббуси билан 2022 йил                19 январдаги “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғриси”да ПҚ-92-сонли қарорига асосан маҳаллалардаги ёшлар билан ишлаш бўйича “ёшлар етакчилари” лавозими ташкил этилди.

Ушбу лавозимга тайинланган ёшлар, маҳаллардаги ёшлар билан ишлашнинг янгича бошқарув механизмларини жорий этиш, улар билан ишлашнинг вертикал тизимини яратиш, ёшлар муаммоларини бевосита маҳаллаларда ҳал этиш, таълим муассасаларида маънавий-маърифий ва тарбиявий ишларнинг самарадорлигини янада ошириш, маданият ва санъатни тарғиб қилиш борасидаги бир қанча ишларни амалга ошириш вазифалари юклатилди.

Қадрли ёшлар!

Тумандаги маҳалла ёшлари етакчилари томонидан маҳаллаларда истиқомат қилувчи 0 ёшдан - 30 ёшгача 35213 нафар, 16 ёшдан - 30 ёшгача 14321 нафар ёшлар хатловдан ўтказилиб, “Ёшлар баланси” электрон платформаси шакллантирилди.

Хатлов натижаларига кўра эҳтиёжманд ва ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган 325 нафар ёшлар “Ёшлар дафтари” электрон платформасига киритилди ва 256 нафар ёшларга 650 млн. сўмлик молиявий ёрдамлар кўрсатилди.

Бундан ташқари, жойларда ёшлар муаммоларини ўрганиш ва уларга ёрдам бериш мақсадида, сектор рахбарлари томонидан  90 маротаба ёшлар билан учрашувлар ташкил этилди. Бу учрашувлар натижасида, жойларда ёшларни қийнаб келаётган 100 дан ортиқ муаммолар ҳал этилди.

Шунингдек, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ва уларни спортга бўлган қизиқишларини ошириш мақсадида, Давлат хавфсизлик хизмати Жиззах вилояти бошқармаси бошлиғи кубоги учун махалла ёшлари ўртасида “катта футбол” ва “мини футбол” мусобақалари ташкил этиб келинмоқда.

Футбол мусобақаларида тумандаги барча маҳалла ёшлари фаол иштирок этишди ва секторлардан катта футболдан “Чаманзор”, “Пахтакор”, “Мингчинор” ва “Оқ булоқ” маҳалласи ёшлари, мини футболдан “Самарқанд”, “Пахтакор”, “Дилором” ва “Дўстлик” маҳалласи ёшлари ғолибликни қўлга киритиб туман ғолиби бўлишлик учун тўп сурмоқдалар.

“Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида маҳаллаларда яшовчи маданият ва спортга қизиққан 9200 нафар ёшлар кўрик танлов ва спорт мусобақаларида фаол иштирок этишди. 

Натижада туман босқичида ғолиб бўлган 94 нафар ёшларимиз Вилоят босқичида фаол иштирок этиб 35 нафар ёшларимиз фахрли ўринларни эгаллаб Республика босқичида иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритишди. Шундан шахмат, қувноқлар ва зукколар, ёш ватанпарварлар, стритбол ҳамда стреет воркоут йўналишларидан вилоят босқичида  фахрли 1-ўринни эгаллаб, барча ёшларга ўрнак бўладиган натижаларни қўлга киритдилар. Биз барча ғолиб ёшларимизга Республика босқичида омадлар тилаймиз.

 

Ҳурматли ёшлар!

Бугунгидек “Ёшлар фестивали” сиз каби ёш авлоднинг Ватанимиз тараққиёти йўлида ўз мақсад ва ғояларингизни беками-кўст рўёбга чиқаришингиз, осойишта ва фаровон турмуш кечиришингиз ҳамда ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини янада оширишингизда, шубҳасиз, муҳим омил бўлиб хизмат қилади. Амалга оширилаётган ўзгаришлар ва янгиланишлар жараёни бутун жамиятимиз, бетакрор заминимизда яшаётган ҳар бир ёшни амалий ишларга сафарбар этадиган умумий мақсадга айланиши учун барча имкониятларни ишга солайлик, эл-юртимиз манфаати, она Ватанимизнинг  равнақи ва келажаги учун меҳнат қилайлик.

 

Азиз ёшлар!

Мен сизларнинг ҳар бирингизга эл-юртимиз фахрланадиган, жонажон Ўзбекистонимизнинг муносиб фарзанди, ҳақиқий инсон бўлиш бахти насиб этишини тилайман.

Сизларни “Ёшлар фестивали” билан яна бир бор самимий табриклаб, барчангизга янги ютуқлар, бахт ва омад тилайман. 

Ҳамиша соғ-омон бўлинг, азиз ёшлар!

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар