Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27

БАЙРАМ ТАБРИГИ

14 ноябрь 2022 йил
376
0

Пахтакор тумани ҳокими Асилбек Рахмонович Ашуровнинг Тиббиёт ходимлари куни” касб байрамига  ТАБРИК СЎЗИ

Ҳурматли тиббиёт ходимлари!

Муҳтарам соҳа фахрийлари! 

Аввало, инсон соғлиғини асраш ва мустаҳкамлашдек масъулиятли ва шарафли йўлда ўзини аямасдан, фидокорона меҳнат қилаётган сиз, азизларни мамлакатимизда кенг нишонланаётган “Тиббиёт ходимлари куни” билан чин қалбимдан табриклайман. 

Биз сизларнинг тимсолингизда халқ саломатлиги йўлида ўз ҳаловатидан кечиб, кунни тунга улаб, фидокорона меҳнат қилаётган шарафли касб эгаларини кўрамиз. 

Ҳурматли Президентимизнинг куни кеч Ўзбекистон соғлиқни сақлаш соҳаси ходимларига йўллаган табригида қуйидаги сўзларни келтирган.

Машҳур юнон табиби Гиппократнинг: “Тиббиёт ва донишмандлик ўзаро ҳамоҳанг ва чамбарчас боғлиқдир”, деган сўзларида катта маъно бор.

Дарҳақиқат, дунёдаги энг бебаҳо бойлик, тенгсиз неъмат ҳисобланган инсон соғлиғини сақлаш, бемор кўнглида умид ва ишонч уйғотиб, уни соғлом ҳаётга қайтариш учун шифокор нафақат чуқур билим ва тажриба соҳиби, айни пайтда юксак ақл-заковат ҳамда олижаноб қалб эгаси бўлиши даркор. 

Ўз ҳаётини ана шундай улуғ ва савобли ишга бағишлаб, одамларнинг дардига дармон бўлишни муқаддас бурч деб билган тиббиёт ходимларининг шаънига ҳар қанча таҳсинлар айтсак, арзийди.

Азиз шифокорлар ва ҳамширалар!

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда ҳар бир фуқаро учун юқори сифатли ва малакали тиббий хизмат тизимини яратиш устувор вазифа сифатида белгиланиб, бу йўналишда кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

“Инсон қадри учун” деган эзгу тамойилни жамиятимиз ҳаётида тўла рўёбга чиқариш мақсадида кейинги йилларда туманимизда ижобий ишлар амалга оширилмоқда.

Бугунги кунда сизларнинг фаол саъй-ҳаракатингиз билан тиббиёт хизмати бевосита маҳаллаларга, ҳар бир юртдошимизнинг хонадонига кириб бормоқда. Юқори малакали шифокорлар ва мутахассислар жойларга чиқиб, аҳоли ўртасида кенг қамровли тиббий текширувлар ўтказиб касалликларнинг барвақт олди олинмоқда ва касалликни даволашдан кўра, унинг олдини олиш оила учун ҳам, давлат учун ҳам самарали ва фойдалидир.

Мамлакатимизда туб янгиланишлар аввало ижтимоий ҳаётимизнинг энг муҳим йўналишлари бўлмиш тинчлик ва осойишталикни сақлаш ҳамда аҳоли соғлиғини муҳофаза қилишдан бошланади. 

Чунки, тинчлик ва соғлиқ – бу ҳар бир инсон учун ҳеч нарса билан ўлчаб, баҳолаб бўлмайдиган буюк неъматдир. Фақат соғлом инсон ва соғлом халқ мислсиз ишларга қодирлигини ҳаммамиз яхши англаймиз.

Президентимиз Ш.М.Мирзиёвнинг жорий йилда соғлиқни сақлаш ходимлари билан ўтказилган мулоқотида соғлиқни сақлаш тизимида эришилган ижобий натижалар билан бирга, ечимини кутаётган камчилик ва муаммолар ҳам мавжудлиги аниқланди. Бунинг натижасида 2022 йилда соҳага оид йигирмадан зиёд қонун, фармон ва қарорлар ҳамда бошқа зарур меъёрий ҳужжатлар қабул қилиниб, ҳаётга изчил татбиқ этилди.

Ҳурматли меҳмонлар ва тадбир иштирокчилари!

Ҳурматли юртбошимизнинг ташаббуслари билан бутун Республикамиз бўйлаб, “Янги Ўзбекистонда Эл Азиз, Инсон Азиз” шиори остида маънавият фестивали, маъданият карвони бўлиб ўтмоқда.

Бугун мана шу маданият карвони Жиззах вилоятимизга ҳам етиб келдилар. Бир ҳафта мобайнида Жиззах вилоятимизнинг туман, шаҳар ва маҳаллалари ҳамда чекка-чекка қишлоқларимизда маъданий маърифий тадбирлари ижодий учрашувлар ташкил этилган.

Бугун Республикамиздан келган эл суйган ижодкорлар, шоирлар, ҳалқимиз ардоғидаги санъаткорлар билан ушбу тадбирни бошладик.

Мана шу тадбир давоми ўлароқ, бугунги байрамда қўшимча гала концерт ҳам бўлиб ўтади.

Рухсатингиз билан мана шу гала концертимизни ҳам бошлаймиз.

Қадрли тиббиёт ходимлари!

Сизларни қутлуғ касб байрамингиз билан яна бир бор самимий муборакбод этаман.

Барчангизга сиҳат-саломатлик, улкан зафарлар оилавий бахт-саодат, хонадонларингизга файз-барака ёр бўлишини тилайман.

Байрамингиз муборак бўлсин – Саломатлик посбонлари! Эътиборингиз учун раҳмат!

PAXTAKOR TUMANI HOKIMLIGI AXBOROT XIZMATI

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар