Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Пахтакорда Давлат фуқаролик хизматчиларининг одоб-ахлоқ қоидаларига бағишланган ўқув-семинари ташкил этилди.

Пахтакорда Давлат фуқаролик хизматчиларининг одоб-ахлоқ қоидаларига бағишланган ўқув-семинари ташкил этилди.

25 ноябрь 2022 йил
181
0

 Пахтакор тумани Молия бўлими фаоллар залида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 октябрдаги “Давлат фуқаролик хизматчилари томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳиятини тушунтириш масалаларига бағишланган ўқув-семинари ташкил этилди.

 

Пахтакор туман Адлия бўлими бошлиғи Хосилмурод Кушматов кейинги йилларда мамлакатимизда одамлар оғирини енгил қилиш, давлат идора ва ташкилотларининг халқимиз муаммоларини ҳал қилиш бўйича илгари мисли кўрилмаган ташаббуслар илгари сурилаётганини таъкидлади.  

 

Мамлакатимизда раҳбарлар кабинетларда эмас, олис ва чекка ҳудудларда, қишлоқ ва маҳаллаларда, аҳоли турар-жой мавзеларида одамларнинг кайфиятини ўрганиши, уларнинг муаммо ва долзарб масалаларига қулоқ тутиши, қийнаётган масалаларни ечишга кўмаклашиши яхши анъанага айланди.  

 

Бугун тезкорлик билан кечаётган ислоҳотлар даврида ҳар бир раҳбар ёки давлат хизматчисининг хатти-ҳаракати ўша заҳотиёқ оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқларда акс этмоқда. Айрим ҳолатларда раҳбар ва ходим, раҳбар ва оддий аҳоли ўртасидаги мураккаб муносабатлар ҳам ижтимоий тармоқларда акс этаётгани,  бу эса оддий одамларда, кенг аудиторияда турли эътирозлар, олиб борилаётган ислоҳотларга, давлат хизматчиларига нисбатан ўзгача, айтиш жоиз бўлса, салбий фикрларнинг шаклланишига сабаб бўлиб қолмоқда.  

 

Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат фуқаролик хизматчилари томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори Ўзбекистон Республикасининг "Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида"ги  қонунига мувофиқ ҳамда давлат хизматчиларининг хизмат фаолиятига оид ва хизматдан ташқари одоб-ахлоқи, жамоатчилик билан муносабатларига доир қоидаларга риоя этилишини таъминлаш мақсадида қабул қилинган.  

Ушбу қарор одоб-ахлоқ қоидалари давлат хизматида юксак касбий маданиятни шакллантириш, жамоатчилик онгида давлат хизматига бўлган ҳурмат ва ишончни ошириш ҳамда давлат хизматчиларининг ахлоқ қоидаларига зид бўлган хатти-ҳаракатларининг олдини олишга қаратилгани билан аҳамиятлидир. 

Унда давлат хизматчилари ўз касбий фаолиятини Ватанга садоқат ва хизмат вазифасига фидойилик, функционал вазифаларни тўлиқ бажариш, ижро интизомига риоя этиш, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг устуворлиги, давлат ва жамият манфаатларига содиқлик, адолатлилик, ҳалоллик ва холислик, коррупциявий ҳолатларга муросасиз муносабатда бўлиш ва қарши курашиш, хизмат сирини қатъий сақлаш, мансаб ваколатларини суистеъмол қилмаслик, манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик каби тамойиллар асосида амалга ошириши белгилаб қўйилган.  

–Давлат фуқаролик хизматчиларининг одоб-ахлоқ қоидаларига қатъий риоя этиши муҳим аҳамиятга эга, – Раҳбар ва ходим, раҳбар ва оддий одамлар ўртасидаги муносабатлар ўзаро ҳурмат, ишонч, самимият, адолат каби принципларга асосланиши иш самарадорлигига ижобий таъсир кўрсатади. Айниқса оддий фуқаролар билан мулоқот қилишга доир юксак маданиятга, одамларни тинглай билиш, мурожаатлар бўйича тўғри маслаҳат ва йўл-йўриқлар кўрсатиш, оқилона қарор қабул қилиш кўникмасига эга бўлиш бугунги давр талабига айланди.  

Ўқув-семинарда “Давлат фуқаролик хизматчиларининг намунавий одоб-ахлоқ қоидалари, уларнинг қабул қилиниш шарт-шароитлари, зарурати ва аҳамияти”, “Жамоатчилик вакиллари, жисмоний ва юридик шахслар билан ишлашда одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилиш ва унинг аҳамияти, манфаатлар тўқнашуви ва коррупция ҳолатларининг олдини олиш”, ”Касбий маданиятга оид, хизмат фаолиятидаги ва хизматдан ташқари, шунингдек, ташқи кўриниш ва кийиниш услубига оид умумий одоб-ахлоқ қоидалари тўғрисида”ги ва бошқа маърузалар тингловчилар эътиборига ҳавола этилди.  

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар