Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Туман ҳокими энергетика объектлари, 110 нимстанциясини ўрганди

Туман ҳокими энергетика объектлари, 110 нимстанциясини ўрганди

19 декабрь 2022 йил
278
0

 Маълумки, инсоният сув, қуёш, шамол ва бошқа табиий ҳодисалар энергиясидан фойдаланишни, табиий ресурслар – кўмир, нефть ва газни қазиб олиш ва ёқиш орқали энергия олиш бошланган вақтдан анча аввалроқ ўрганган. Ўша даврда сув, қуёш, шамол энергиясидан фойдаланишда уларнинг миқдорлари, бунга эҳтиёж бўлмаганлиги сабабли,  ҳозирги кундагидек муҳим роль ўйнамаган.

Жамиятларни индустриялаш даврида энергияга бўлган талаб жадал суръатларда ўсиб борди. Бундай шароитда барқарор ва узлуксиз энергия таъминотига эса кўмир, нефть ва газдан фойдаланиш туфайли эришилди. Энергия ресурсларидан фойдаланиш миқёсининг ортиб бориши билан биргаликда оммавий тарзда электр энергияси ишлаб чиқаришининг табиатга ва экологияга салбий таъсири ҳам кучайиб борди. Лекин инсоният фойдали, қазиб олинадиган ёқилғи ҳам чегараланганлигини, улар ер юзининг айрим жойларида, маълум миқдорларда мавжудлигини, уларнинг заҳиралари эса яқин вақтлар ичида тугашини тушуниб етди.

Электр энергиясини ишлаб чиқариш учун табиий ресурсларнинг етишмаслиги ҳамда унинг табиатга ва экологияга салбий оқибатларининг мавжудлиги каби омиллар – ресурслар ва энергияни тежашга асосланган технологияларни яратиш бўйича техникавий тараққиётга ва яқин келажакда муқобил энергия манбаларидан фойдаланиш имкониятларини чуқурроқ ва атрофлича ўрганиш учун кучли туртки берди.

Муқобил энергетика – қайта тикланувчи энергия манбалари бўлмиш чексиз табиий ресурслар ва ҳодисалардан энергия олиш мақсадида фойдаланишдир. Бугунги кунда муқобил энергетика манбаларига сув энергетикасини, шамол энергетикасини, қуёш энергетикасни, водород энергетикасини, атом энергетикасини ва бошқаларни киритиш мумкин. Ҳозирги кунда дунё миқёсида чексизлиги ва атмосферага ташланадиган зарарли чиқиндиларининг йўқлиги борасида энергиянинг анъанавий манбаларига нисбатан катта устунликка эга бўлган шамол ва қуёш энергияларидан фойдаланиш масалаларига жиддий эътибор қаратилмоқда.

“Ҳақиқатдан ҳам қайта тикланувчи энергия манбалари бугунги кунда жадал суръатларда ривожланнаётган электр таъминоти манбаси ҳисобланади, лекин айни пайтда шу нарсага алоҳида эътибор қаратиш лозимки, энергетиканинг ушбу соҳаси ҳиссасига жами истеъмол қилинаётган энергиянинг 20 фоизи тўғри келмоқда. Қолган энергия эса қазиб олинадиган ёқилғилардан – кўмир, нефть ва газдан фойдаланиш эвазига ишлаб чиқарилмоқда” – дейди ЮНЕП энергетика бўйича эксперти Марк Радка.

Бугунги кунда мутахассислар олдида турган асосий вазифа – қуёш ва шамол электр станцияларида ўрнатилган қувватлардан фойдаланиш коэффициентини (КИУМ) максимал даражада ошириш учун технологияларни такомиллаштириш турибди, чунки энергетиканинг ушбу соҳалари афзалликлари (чексизлиги, экологик жиҳатлари, келажакда энергия ишлаб чиқаришда паст таннархга эришиш имкониятлари мавжудлиги) билан биргаликда, қуйидаги қатор сезиларли камчиликларга ҳам эга ҳисобланади:

  • иқлим-ҳаво шароитларига ва куннинг вақтига боғлиқлиги;
  • фойдали иш коэффициентининг пастлиги;
  • технологияларда қимматбаҳо материалларнинг (кремний, алюминий) фойдаланилиши натижасида таннархнинг юқорилиги;
  • ўрнатилган қувватлар бирлигининг пастлиги.

Пахтакор тумани ҳокими Ашуров Асилбек Рахмонович, қурилиш масалалари бўйича ўринбосари Аманов Ойбек Зохидович, вилоят электр тармоқлари корхонаси ходимлари билан биргаликда тумандаги энергетика объектлари билан яқиндан танишди. 110 нимстанциясини бугунги кундаги иш фаолиятини бориб ўргандилар қўшимча чора тадбирлар ишлаб чиқилди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар