Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Пенсия тайинлаш тўғрисидаги мурожаат этиш тартиби

Пенсия тайинлаш тўғрисидаги мурожаат этиш тартиби

06 январь 2023 йил
270
0

 Пенсия тайинлаш тўғрисидаги ариза қонунчиликка мувофиқ пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлган шахс томонидан унинг яшаш жойидаги Пенсия жамғармаси бўлимига берилади.

Ходимга ва унинг оила аъзоларига пенсия (боқувчисини йўқотганлик пенсияси) тайинланган тақдирда, пенсия тайинлаш тўғрисидаги ариза ходимнинг ёки вафот этган боқувчининг (унинг оила аъзоларига боқувчисини йўқотганлик пенсияси тайинланган тақдирда) охирги иш жойи бўйича ташкилотнинг маъмурияти орқали ариза берувчининг яшаш жойи бўйича Пенсия жамғармаси бўлимига берилади.

Пенсия тайинланадиган шахс балоғатга етмаган ёки ҳуқуқий муомалага лаёқатсиз бўлган тақдирда, ариза унинг қонуний вакил томонидан уларнинг яшаш жойи орқали берилади.

Манзил-колонияларда жазони ўтаётган, озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларга пенсия тайинлаш (қайта ҳисоблаш, тиклаш, пенсиянинг бир туридан бошқа турига ўтказиш) тўғрисидаги ариза бевосита манзил-колония жойлашган ердаги Пенсия жамғармаси бўлимига берилади.

Шахснинг пенсия тайинлаш (қайта ҳисоблаш, тиклаш, пенсиянинг бир туридан бошқа турига ўтказиш) тўғрисидаги аризаси манзил-колония маъмурияти томонидан манзил-колония жойлашган жойдаги Пенсия жамғармаси бўлимига берилади. Пенсия тайинлаш (қайта ҳисоблаш) тўғрисидаги ариза билан биргаликда иш стажига оид маълумотлар қўшимча равишда тақдим этилади.

Пенсия жамғармаси бўлими:

шахснинг иш стажига оид маълумотлар асосида пенсия тайинлаш (қайта ҳисоблаш) учун зарур бўлган ҳужжатларни тўплашда амалий ёрдам кўрсатади;

пенсия тўловини тиклаш ёки давом эттириш тўғрисидаги аризага асосан пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилдини Пенсия жамғармасининг тегишли бўлимидан талаб қилиб олади.

Фуқаро пенсия тайинлашни сўраб пенсия олиш ҳуқуқи пайдо бўлган кундан бошлаб исталган вақтда, бирор муддат билан чекланмаган ҳолда мурожаат этиш ҳуқуқига эга.

Пенсия жамғармаси бўлими шахс тегишли ариза билан мурожаат қилган тақдирда, пенсия тайинлаш тўғрисидаги масалани кўриб чиқади.

Шахс пенсия тайинлаш тўғрисида Пенсия жамғармасининг бўлимига бевосита ташриф буюрган ҳолда ва/ёки электрон почта орқали мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Шахснинг аризаси Пенсия жамғармасининг ахборот тизимида рўйхатдан ўтказилади.

Пенсия жамғармаси бўлими томонидан ариза берувчига ёки ташкилотнинг вакилига ариза қабул қилинган сана кўрсатилган ҳолда тилхат, шунингдек, олинган ва етишмаётган ҳужжатлар рўйхати берилади.

Барча зарур ҳужжатлар билан бирга ариза қабул қилинган кун пенсия сўраб мурожаат этилган кун ҳисобланади.

Агар ариза почта орқали юборилса ва бунда барча зарур ҳужжатлар ҳам илова қилинган бўлса, ушбу аризани жўнатишнинг почта штемпелида кўрсатилган санаси пенсия сўраб мурожаат этилган кун ҳисобланади.

Аризага барча зарур ҳужжатлар илова қилинмаган ҳолларда Пенсия жамғармаси бўлими қўшимча яна қандай ҳужжатлар тақдим этилиши лозимлигини ташкилот маъмуриятига ёки ариза берувчига 5 кунлик муддатда ёзма равишда ёки ариза берувчининг мобил телефон рақамига «СМС» хабарномани юборган ҳолда маълум қилади. Агар улар қўшимча ҳужжатлар тақдим этилиши лозимлиги тўғрисида хабарнома олинган кундан бошлаб уч ойдан кечикмай тақдим этилса, пенсия тайинлаш тўғрисидаги ариза қабул қилинган кун пенсия тайинлаш учун мурожаат қилинган кун ҳисобланади.

Пенсия жамғармаси бўлими шахсга ва/ёки ташкилот маъмуриятига пенсия тайинлаш (қайта ҳисоблаш) масалалари бўйича тушунтиришлар ҳамда маълумотлар бериши шарт.

Шунингдек, Пенсия жамғармаси фуқароларнинг давлат пенсия таъминотига оид маълумот ва ахборотларни оммавий ахборот воситалари орқали ёритиб боради.

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар