Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » “Болалар масалалари бўйича ҳудудий комиссиянинг 2022 йил давомида амалга оширган ишлари юзасидан!” матбуот анжумани ўтказилди

“Болалар масалалари бўйича ҳудудий комиссиянинг 2022 йил давомида амалга оширган ишлари юзасидан!” матбуот анжумани ўтказилди

27 январь 2023 йил
124
0


Жиззах вилояти ҳокимлигининг кичик конференция залида Жиззах вилоят ҳокимининг болаларни ҳимоя қилиш масалалари котибияти мудири Наргиза Мавланова иштирокида “Болалар масалалари бўйича ҳудудий комиссиянинг 2022 йил давомида амалга оширган ишлари юзасидан!” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди. Матбуот анжуманини вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари – вилоят ҳокимининг матбуот котиби Акмал Бинокулов очиб берди.

Шундан сўнг, вилоят ҳокимининг болаларни ҳимоя қилиш масалалари котибияти мудири Наргиза Мавланова матбуот анжумани бўйича сўзга чиқди.

Болалар масалалари бўйича шаҳар ва туман комиссияларида болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид 371 та иш кўрилди. Ота-оналик мажбуриятини бажармаган 116 нафар ота-оналар жавобгарлик белгиланди.

Комиссия иш режасига мувофиқ, 6 маротаба васийлик, хомийлик ва патронатга олинган болаларнинг яшаш тарзи ва муаммолари юзасидан мақсадли ўрганишлар ўтказилган.

Жиззах вилоятида 541 364 нафар вояга етмаган болалар мавжуд. Шундан: 2 430 нафари етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалардир.

Жиззах вилоятида жами 10 та оилавий болалар уйи ташкил этилган. Оилавий болалар уйларининг 5 таси Шароф Рашидов туманида, 5 таси Жиззах шаҳрида жойлашган.  

Фарзандликка олиш жараёнида инсон омилини камайтириш ва рақамлаштириш мақсадида mu.maktab.uz платформаси орқали “онлайн навбат” тизими жорий этилди.

2022 йилда вилоятимиз ҳудудидаги 47 нафар етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар олий таълимда ўқиш истагини билдириб, Давлат тест марказининг махсус дастури (imtiyoz.dtm.uz)га киритилиб, 14 нафари Жиззах давлат педагогика университетига, 9 нафари эса Жиззах политехника институтига имтиёзли қабул қилинди.

2022 йилнинг 1 январидан “Меҳр дафтари” тизими доирасидаги чора-тадбирлар амалга оширилиб, Миллий гвардия қўмондонлиги томонидан ишлаб чиқилган mehrdaftari.uz онлайн платформаси жорий этилди.

“Меҳр дафтари” тизими бўйича туман (шаҳар) Болаларни химоя қилиш шўъбалари томонидан вилоятдаги 389 нафар етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг рўйхати киритилган.

2023 йил 5 январь холатига Давлат солиқ бошқармасининг маълумотига асосан, “Меҳр дафтари” жамғармасига жами тушум – 3 млрд 849.0 млн сўмни ташкил этади. Шундан 2022 йилда 1 млрд 865.0 млн сўм маблағлар болаларнниг муаммоларини ҳал этишга сарфланди.

2022 йилда уй-жойга муҳтож бўлган 23 нафар болаларга уй-жойлар ажратилди. Ҳудудий “Халқпарвар” комиссияси хулосаси билан белгиланган мезонлар асосида кўчмас мулкнинг иккиламчи бозоридан уй-жойлар Арнасой (1), Ғаллаорол (3), Зарбдор (1), Зафаробод (1), Зомин (2), Мирзачўл (5), Пахтакор (1), Фориш (2), Шароф Рашидов туманлари (2) ва Жиззах шаҳар (5)  ҳудудидан ҳарид қилинган.

Ушбу уй-жойларга Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан республика бюджетидан 2 млрд. 986 млн. сўм маблағ ажратилди.

Матбуот анжумани якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар