https://simpatik.rri.go.id/images/ https://simponi.sukabumikota.go.id/vendor/sdana/ https://simpatik.rri.go.id/css/slot-dana/ http://sirika.bkkbn.go.id/svg/ https://fh.uki.ac.id/vendor/ https://buku.ortax.org/sgacor/ https://feb.uki.ac.id/vendor/common/ https://online.umm.ac.id/css/
 Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг ўттиз тўққизинчи сессияси ўтказилди » Пахтакор тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг ўттиз тўққизинчи сессияси ўтказилди

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг ўттиз тўққизинчи сессияси ўтказилди

09 ноябрь 2022 йил
229
0

Жиззах вилояти ҳокимлигида Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг ўттиз тўққизинчи сессияси ўтказилди.
Сессияда халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, вилоят ҳокими ўринбосарлари ва мутасадди ходимлари, секторлар, ташкилот ва корхоналар раҳбарлари, оммавий-ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Сессияни Халқ депутатлари вилоят Кенгаши раиси, вилоят ҳокими Эргаш Салиев олиб борди.

Сессияда вилоят сектор раҳбарларининг ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” асосида амалга ошираётган ишлари бўйича ҳисоботлари эшитилди. Дастлаб, вилоят ҳокими, биринчи сектор раҳбари Эргаш Салиев депутатларга ҳисобот берди.

Шундан сўнг, “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” вилоят дастури ва вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларининг ижроси бўйича вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, Халқ қабулхонаси томонидан секторлар ва ҳудуддаги ташкилотлар раҳбарлари фаолияти, мурожаатлар билан ишлаш ҳолати бўйича киритган ахбороти, вилоятда ёшларга оид давлат сиёсатини ижросини таъминлашга оид амалга оширилётган ишлар ҳамда Президентимизнинг 2022 йил 12 июлдаги “2022-2026 йиллар давомида амалга оширилиши мўлжалланган “Хавфсиз ва равон йўл” умуммиллий дастурини тасдиқлаш” тўғрисидаги қарорининг ижроси муҳокамаси юзасидан ахборотлар эшитилди.

Шунингдек, сессияда Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатининг ваколатини муддатидан олдин соқит қилиш ва вилоят маҳаллий бюджетидан маблағ ажратиш тўғрисидаги ҳисоботлар тингланди.

Сессияда оммавий ахборот воситалари вакиллари учун ҳам матбуот анжумани ташкил этилиб, саволларга жавоб берилди.

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг ўттиз тўққизинчи сессияси кун тартибига киритилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар