Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Сурхондарё ва Қашқадарёдан 42 нафар МФЙ раиси Жиззахда таҳсил олмоқда

Сурхондарё ва Қашқадарёдан 42 нафар МФЙ раиси Жиззахда таҳсил олмоқда

03 февраль 2023 йил
111
0

Айни кунларда Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларидан 42 нафар маҳалла фуқаролар йиғини раиси давлат гранти асосида сиртқи таълим шакли бўйича Ўзбекистон Миллий университети Жиззах филиалида таҳсил олмоқда.

— 2016 йилдан буён ўзим яшайдиган маҳаллага фуқароларимизнинг хоҳиш-истагига кўра бир неча маротаба раис қилиб сайландим, — дейди Термиз шаҳридаги «Шодлик» маҳалла фуқаролар йиғини раиси Нигора Мирзақулова. — 6 нафар фарзандни вояга етказиб, ўқитдим. Йиллар давомида ишласамда олий маълумотли бўлмаганим армоним эди. Бугун шу армоним ушалиб, пенсия ёшида бўлсамда, 1-курс талабалари қаторида ўқиб юрибман.

Ушбу МФЙ раисларининг кичиги қирқ ёшдан ошган бўлса, улуғи 67 ёшда. Амалдаги қонунчиликка кўра, маҳалла фуқаролар йиғини раиси қоида тариқасида олий маълумотли бўлиши керак. Шу сабабли давлатимиз раҳбари ташаббуси билан яратиб берилган имкониятдан фойдаланган сурхондарёлик ва қашқадарёлик оқсоқоллар олий ўқув юртида ижтимоий йўналишда билим ҳамда кўникмаларини мустаҳкамламоқда.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар