https://alatberatbekasjepang.com/ https://cms.uki.ac.id/pict/spulsa/ https://pmb.takumi.ac.id/file/ https://siparaf.beraukab.go.id/asset/ http://esppd.niasbaratkab.go.id/lib/ygacor/ https://simata.bulelengkab.go.id/application/app/ https://siadik.disdik.jambiprov.go.id/assets/ https://stdb-disbun.kutaitimurkab.go.id/storage/2024/ https://orientasionline.usk.ac.id/osimpus/application/libraries/dompdf_qindsaof/vendor/assets/ https://data.dinaspupr.kalselprov.go.id/lib/
slot gacorslot gacor gampang menangslot gacor terpercayaslot gacor hari inislot gacor 2024
 Пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори ўзгариши юзасидан тушунтириш » Пахтакор тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори ўзгариши юзасидан тушунтириш

Пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори ўзгариши юзасидан тушунтириш

13 февраль 2023 йил
254
0

 Бу одатдаги, яъни Президент фармони билан ошириладиган пенсия миқдори ортиши эмас. Бу пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори ўзгариши муносабати билан пенсияларнинг қайта ҳисобланиши десак тўғри бўлади.
Пенсия ҳисоблашнинг базавий миқдори 2019 йил январгача БҲМнинг саккиз баравари, 2019 йил январдан – 2022 йил 31 декабргача ўн баравари эди, ҳамда 2023 йил 1 январдан ўн икки баравари миқдорига оширилди. Бу нимани англатади?
Содда қилиб тушунтирилганда:
1 млн. сўм ойлик олиб, пенсияга чиққан ва 2 ёки 3 млн. сўм ойлик билан пенсияга чиққан инсоннинг пенсиясида фарқ мавжуд. Яъни кўпроқ ойлик олганларнинг пенсияси ҳам кўпроқ бўлади (иш стажида фарқ бўлганда пенсия миқдори ўзгариши мумкин).
Бироқ пенсияни ҳисоблашда инобатга олинадиган иш ҳақининг юқори чегараси (пенсия хисоблаш базавий миқдорининг 10 карраси - 3 240 000 сўм) мавжудлиги сабабли 2023 йилгача 3,2 млн. сўм ва 4 ёки 5 млн.сўм ойлик билан пенсияга чиққанларнинг пенсияда фарқ бўлмаган (иш стажи бир xил бўлганда).
Бунда, 15 миллион ойлик олиб, кўпроқ солиқ тўлаган фуқаролар ҳам 3,2 млн.сўм ойлик олиб, нисбатан камроқ солиқ тўлаган фуқаролар билан бир хилда пенсия олишган.
Ҳозирда шу чегара оширилди. Чунки кўпроқ ойлик олганлар давлатга кўпроқ солиқ тўлаган, табиийки, улар кўпроқ пенсия олиши мантиқдан ва адолатдан бўлади.
Ҳозирда ушбу чегара пенсия ҳисоблаш базавий миқдорининг 12 карраси - 3 888 000 сўмга оширилди. Натижада, ойлик иш ҳақи 3,2 млн.сўмдан юқори бўлиб, пенсия ҳисоблашда инобатга олинмаган 370 мингга яқин фукароларнинг пенсияси қайта ҳисобланиб, уларнинг пенсияси ўртача 400 минг сўмгача ошди.
Бунда 3,2 млн.сўмдан иш ҳақи кам бўлган фуқароларга пенсия ҳисоблашда уларнинг иш хақлари тўлик инобатга олинганлиги сабабли пенсия миқдорларида ўзгариш бўлмайди.
Мазкур ўзгаришлар ўз навбатида фуқаролар ўзларнинг юқори даромадлариги легаллаштиришлари учун ҳам рағбат вазифасини бажариши мумкин.

Бюджетдан ташкари Пенсия жамгармаси Пахтакор туман булими

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар
RAJASLOT303