https://alatberatbekasjepang.com/ https://cms.uki.ac.id/pict/spulsa/ https://pmb.takumi.ac.id/file/ https://siparaf.beraukab.go.id/asset/ http://esppd.niasbaratkab.go.id/lib/ygacor/ https://simata.bulelengkab.go.id/application/app/ https://siadik.disdik.jambiprov.go.id/assets/ https://stdb-disbun.kutaitimurkab.go.id/storage/2024/ https://orientasionline.usk.ac.id/osimpus/application/libraries/dompdf_qindsaof/vendor/assets/ https://data.dinaspupr.kalselprov.go.id/lib/
 Жиззахда Афғонистондаги ҳарбий ҳаракатларда ҳалок бўлган юртдошларимиз хотираси ёдга олинди » Пахтакор тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Жиззахда Афғонистондаги ҳарбий ҳаракатларда ҳалок бўлган юртдошларимиз хотираси ёдга олинди

Жиззахда Афғонистондаги ҳарбий ҳаракатларда ҳалок бўлган юртдошларимиз хотираси ёдга олинди

15 февраль 2023 йил
106
0


Жиззах шаҳридаги Хотира майдонида Афғонистонда ҳарбий ҳаракатларнинг тўхтатилганлигига 34 йил тўлиши муносабати билан тадбир ўтказилди.
Унда вилоят ҳокими Эргаш Салиев иштирок этиб сўзга чиқди. 1989 йилнинг 15 февралида совет қўшинларининг охирги гуруҳи Афғонистонни тарк этган эди. Мана 34 йилдирки ўша мудҳиш йилларда ҳалок бўлган бир неча миллат ва элатларнинг навқирон ўғлонлари хотирланади.

1979-1989-йиллар мобайнида Афғонистонда эндигина бош кўтараётган халқаро терроризм ва диний экстремизм кучларининг тажовуз оқимлари минтақада, айниқса, Ўрта Осиё давлатларига ёйилмаслигини таъминлаш мақсадида ўтказилган ҳарбий ҳаракатларда 64 мингдан ошиқ Ўзбек ўғлонлари ўз аскарлик бурчини адо этган.Ўша қонли жангларда Улардан 1 522 нафари ҳалок бўлган, 2 500 нафарга яқин аскар ногирон бўлиб қайтган.

Айтиш керакки жасур жангчиларнинг 1994 нафари Жиззах ўғлонлари эди. Элпарвар ўғлонларнинг 35 нафари уруш майдонида мардларча ҳалок бўлди, 176 нафари оғир тан жароҳати олганлиги сабабли Ватанга қайтгач оламдан ўтди, 228 нафари эса саломатлигини йўқотиб, турли хасталиклар орттиришди.

Бугун орамизда соғ-саломат ҳаёт кечираётган, барчамиз учун ниҳоятда азиз ва қадрли бўлган нуроний отахону онахонларимизга, урушда қатнашган жасур жангчиларга, тинчлигимиз йўлида меҳнат қилган юртдошларимизга қўлимизни кўксимизга қўйиб, таъзим қиламиз.

Якунда Афғонистондаги ҳарбий ҳаракатларда ҳалок бўлган юртдошларимиз хотираси ёд этилиб, мотамсаро она ҳайкали пойига гул қўйилди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборорт хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар
RAJASLOT303