Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Жиззахдаги қуёш фотоэлектр станциясини Хитой компанияларидан бири қуради

Жиззахдаги қуёш фотоэлектр станциясини Хитой компанияларидан бири қуради

21 февраль 2023 йил
98
0

Хитой компаниялари билан навбатдаги 2000 МВт қувватли қуёш фотоэлектр станцияларини қуриш бўйича ҳамкорлик ҳақида келишув имзоланди.

Ўзбекистон Энергетика вазири бошчилигидаги делегация аъзоларининг Хитой Халқ Республикасига амалий ташрифи доирасида бугун, 20 февраль куни Жиззах ва Тошкент вилоятларида умумий қуввати 2000 МВтга тенг бўлган қуёш фотоэлектр станцияларини қуриш бўйича «Ҳуаненг ренеwаблес Cорпоратион» ва «Полй Течнологиес» компаниялар консорциуми билан Ҳамкорлик ҳақида Келишув имзоланди.

Мазкур келишувга асосан ушбу компаниялар консорциуми томонидан юртимизга 2 млрд доллар миқдорида тўғридан-тўғри инвестиция киритилади.

Ушбу қуёш фотоэлектр станцияларининг илк қувватлари жорий йил якунига қадар, 2024 йилда эса тўлиқ қувватларда ишга туширилиши режалаштирилган.

Бунинг натижасида йилига 5 млрд кВт⋅соат электр энергияси ишлаб чиқарилиб, 1,3 млрд куб метр табиий газ тежалишига эришилади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 15 февраль куни Қашқадарё, Бухоро ва Самарқанд вилоятларида умумий қуввати 2000 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияларини қуриш бўйича Хитойнинг «CЭEC ЭНEРГЙ ЧИНА» компанияси билан англашув меморандуми имзоланган эди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар