Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Туман суди раиси Реферундум тўғрисида тушинчалар берди

Туман суди раиси Реферундум тўғрисида тушинчалар берди

30 март 2023 йил
203
0

 Жиззах вилоят судининг судьяси Л.Мамаражабов ва жиноят ишлари бўйича Дўстлик туман суди раиси А.Умурзаковлар томонидан Дўстлик тумани Боғзор МФЙ биносида ахоли билан очиқ мулоқат бўлиб, Реферундумни тайинлаш ўтказиш ва уни ташкилий масалалари тўғрисида тушинчалар бериб ўтилди.

Референдум Олий Мажлис томонидан тайинланади. Президент референдум ўтказиш ташаббускори бўлганда у Олий Мажлисга мурожаат этиши ёки референдум ўтказиш тўғрисида ўз қарорини қабул қилиши мумкин.

Референдум ўтказиш учун референдум округ ва участка комиссиялари тузилади.

Референдум округлари Марказий сайлов комиссияси томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри чегараларида тузилади.

Референдум участкалари туманлар, шаҳарлар, шаҳарлардаги туманларнинг чегараларини инобатга олган ҳолда, референдумда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларга мумкин қадар кўпроқ қулайлик яратиш мақсадида туманлар, шаҳарлар ҳокимларининг тақдимномасига биноан тузилади.

Референдум участкалари ҳарбий қисмлар, санаторийлар, дам олиш уйлари, касалхоналар ва бошқа стационар даволаш муассасаларида, олис ва бориш қийин бўлган ерлардаги фуқаролар турган жойларда қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойларида ҳам тузилади.

Референдум участкалари Ўзбекистоннинг хорижий давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида тузилиши мумкин. Референдум участкалари референдум ўтказувчи округ комиссиялари томонидан тузилади.

Референдум участкалари референдум тайинлаш тўғрисидаги қарор эълон қилинганидан кейин 15 кундан кечикмай тузилади.

Референдум ўтказувчи округ комиссияси референдум тайинлаш тўғрисидаги қарор эълон қилинганидан кейин Марказий сайлов комиссияси томонидан 10 кундан кечикмай тузилади.

21 ёшга тўлган, ўрта ёки олий маълумотга, қоида тариқасида, сайловга ҳамда референдумларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш борасида иш тажрибасига эга бўлган, аҳоли ўртасида обрў-эътибор қозонган фуқаролар референдум ўтказувчи округ ва участка комиссиясининг аъзолари бўлиши мумкин.

Сиёсий партияларнинг аъзолари, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари, прокуратура органларининг, судларнинг мансабдор шахслари, фуқароларнинг ташаббускор гуруҳи таркибига кирувчи шахслар референдум ўтказувчи округ ва участка комиссиясининг аъзоси бўлиши мумкин эмас.

Референдум ўтказувчи комиссиянинг мажлисида комиссиянинг камида учдан икки қисми қатнашса, мажлис ваколатли ҳисобланади.

Комиссия қарори очиқ овоз бериш орқали комиссия умумий таркибининг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Қарорга рози бўлмаган комиссия аъзолари ўзларининг алоҳида фикрларини баён этишга ҳақли.

Референдум ўтказувчи комиссиянинг қарори қуйи комиссиялар, шунингдек барча давлат органлари, жамоат бирлашмалари, ҳарбий қисмларнинг, корхона, муассаса ва ташкилотлар раҳбарлари учун мажбурий.

Давлат органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар керакли бинолар ва жиҳозларни референдум ўтказувчи комиссиялар ихтиёрига бепул бериб туради.

Референдум ўтказувчи комиссия мурожаати у юборилган орган томонидан кўпи билан 3 кунда кўриб чиқилиши ва унга жавоб қайтарилиши шарт.

Референдум ўтказувчи округ ва участка комиссиялари референдум натижалари эълон қилинганидан кейин ўз фаолиятларини тугатади.

Фуқаролар, шунингдек кузатувчилар референдум ўтказувчи комиссияларнинг қарорлари устидан 5 кунда судга шикоят қилиши мумкин.

Марказий сайлов комиссиясининг қарорлари устидан қарор қабул қилинганидан кейин 5 кунда Олий судга шикоят қилиниши мумкин.

Шикоят келиб тушганидан кейин уч кунда, агар референдумга олти кундан кам вақт қолган бўлса, дарҳол кўриб чиқилади. Шикоят берган шахслар шикоятни кўриб чиқишда бевосита иштирок этиш ҳуқуқига эга.

Мурожаатлар бўйича текширувлар ўтказиб ва 3 кунда ёзма жавоб беради, референдумга камида 6 кун қолганида ёки овоз бериш куни келиб тушган мурожаатлар эса дарҳол кўриб чиқилади.

Референдумда қабул қилинган қарор, қонун шаклида қабул қилинган қарор Марказий сайлов комиссияси томонидан референдум якунлари расмий эълон қилинган куннинг ўзида унинг ижросини ташкил этиш учун Олий Мажлис палаталарига ва Президентга юборилади.

Референдумда қабул қилинган қарор Ўзбекистоннинг бутун ҳудудида мажбурий кучга эга бўлади.

Референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ харажатлар ушбу мақсадлар учун ажратилган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

                                                           Жиззах вилоят судининг судьяси Л.Мамаражабов

                                                           Жиноят ишлари бўйича Дўстлик туман

                                                           суди раиси А.Умурзаков

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар